Қораболта: Милиция 7 ёшли қизнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатди

193

Милиция Жайил туманидаги касалхонада вафот этган 7 ёшли қизнинг ўлими бўйича «Ёрдам кўрсатмай қўйиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади. Бу ҳақда «Клооп»га 18-январда Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди. 

«Ҳозирги вақтда иш бўйича барча тегишли экспертизалар тайинланган, ҳодисанинг барча ҳолатлари ҳам текширилмоқда, тергов натижаларига кўра  қўшимча маълумот берамиз», — деб билдиришди милициядан.

14 январь куни кечқурун етти ёшли қизалоқ Жайил тумани шифохонасининг реанимация бўлимига бронхопневмония, нафас етишмовчилиги, сепсис, септик шок ва янги ташхис қўйилган қандли диабет каби дастлабки ташхис билан ётқизилган. Реанимацияга қарамай, қиз 15 январь куни эрталаб вафот этган.

Жайил туман касалхонасининг раҳбари Айнура Имашева журналистларга марҳум қиз кам овқатланганидан ориқлаган, организмига сув етишмаган, ўта оғир аҳволда келиб тушганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, қизнинг вазни атиги 12 килограмм бўлган.  

Қизнинг ота-онаси Имашеванинг сўзларидан норози бўлиб, қизнинг муддатидан олдин туғилгани, соғлиғи ёмон эканини айтишган. Уларнинг сўзларига кўра, кийим-кечак ва озиқ-овқат етарли бўлган.

Жайил тумани раҳбари Тўрўгелди Туркбаев оиланинг яшаш шароити қониқарли эканини тасдиқлаган.

«Марҳумнинг ота-онаси 2022 йилнинг 28-октябрь куни Россияга ишлаш учун кетишган. Катта қизи вояга этган, ота-онаси ишда бўлганида у ва болаларнинг амакиси кичик болаларга қарашган. Қизларининг касал эканлигини билиб, улар Қирғизистонга учиб келишди. Отаси 15 январда, онаси 16 январда келган. Ҳозир улар болаларнинг ёнида», — деб тушунтирди у.