Бишкекда 9 январь куни ҳайдовчи ИИВ академиясининг 24 ёшли курсантини уриб кетиб, ўлимига сабаб бўлган. Аввалига ҳайдовчи қўлга олиниб, бироқ кейинроқ шаҳарнинг Свердлов туман суди уни соғлиғи сабабли уй қамоғига чиқарган. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, ҳайдовчи 2016-йилдан бери гемодиализда, бешинчи даражадаги бўйрак касали, буйрагининг сурункали етишмовчилиги бор экани ҳақида тиббий ҳужжатларни тақдим этгани учун қўйиб юборилган.
«Мазкур касалликлар оғир касалликлар рўйхатига киради ва ҳибсда сақлаб бўлмайди», — деб билдиришди суддан.
Авария 9 январь куни эрталаб содир бўлган. Ҳайдовчи курсант қизни Республика кўчасидан йўлан ўтаётганда уриб кетган. Ҳайдовчи шундан кейин воқеа жойидан қочиб кетиб, милициядан уч кун давомида яшириниб юрган, бироқ видеокузатув камералари туфайли у қўлга олинган.