Кудрет Тайчабаров «Бишкек» ЭЭҲнинг бош директорлик хизматидан кетди

183

«Бишкек» эркин экономик ҳудудининг (ЭЭҲ) директори Кудрет Тайчабаров ўз истаги билан хизматидан кетиш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда «Клооп»га маслаҳатчиси Ильяс Ташбаев билдирди.

«Соғлиғи сабабли ариза ёзди. Тайчабаров бу йил икки марта даволанди», — деди Ташбаев.

Kaktus.media’нинг маълумотига кўра, ЭЭҲнинг янги директори бўлиб собиқ адлия вазири Алмамбет Шыкмаматов тайинланишини мүмкин.

Тайчабаровнинг айфонлари ва жиплари

2022 йил август ойида Қудрет Тайчабаров «Бишкек» ЭЭҲнинг бюджети ҳисобидан Toyota Land Cruiser  200 русумли автомобиль олгани маълум бўлган. Бироқ амалдор смартфонни собиқ менежер сотиб олганини айтган. Йўлтанламас эса ишхонанинг балансига «Бистал» компаниясининг қарзи ҳисобидан келгани маълум бўлган.

Кейинчалик «Рейтинг.kg» YouTube каналида Тайчабаровнинг интервьюси чиққан, унда у иши бўйича «қимматбаҳо буюмларни фойдаланишга тўғри келаётганини» айтган.

Тайчабаров «Бишкек» ЭЭҲнинг бош директори бўлиб 2020-йили тайилланган. У 2022-йилнинг январь ойида Бишкекнинг Аали Токомбаев кўчасида Toyota Land Cruiser русумидаги машинаси билан йўл ҳалокатига учраган. Натижада Daewoo Kalos русумидаги машинанинг ҳайдовчиси  — 22 ёшли йигит жабрланиб, касалхонага етказилган. Тайчабаровнинг ўзи зарар кўрмаган. У аварияга Daewoo русумидаги машинанинг ҳайдовчисини айблаган. 

Тайчабаров аёлларга нисбатан айтган сексисттик сўзлари билан ҳам маълум. Масалан, у қирғиз қизлари Туркияга бориб, жинсий хизмат кўрсатиш тармоғида ишлашмоқда деб айтган.

У бу билан чекланиб қолмай уни танқид қилган аёлларни тамаки чекади деб, аёлларнинг сигарет чекишини тақиқлашни талаб қилган.