Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати 16-январда Қирғизистондан нақд хорижий валютани олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этилгани ҳақида билдирди. Қарорга Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари Ақилбек Жапаров қўл қўйди. Тақиқ вақтинча экани ва «тегишли қарор қабул қилингунга қадар» кучини сақлаб туриши таъкидланади.
Вазирлар Маҳкамасининг маълумотига кўра, тақиқ «молиявий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек Қирғизистоннинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида» киритилган.
Валютани нақд турда олиб чиқиб кетишга қуйидагилар учун тақиқ қўйилди:
– резидент эмасларга ва хорижий фуқароларга 5000 доллардан кўп суммада чиқаришга;
– Қирғизистон фуқароларига 10 000 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда чиқаришга.
Қирғизистон резидентлари ва фуқаролари 10 000 АҚШ долларидан ортиқ нақд долларни экспорт қилган тақдирда, белгиланган лимитдан ошиб кетган сумманинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати ва Давлат божхона органларига нақд доллар олиб чиқиб кетилишини тўхтатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.
Қирғизистонликлар деярли бутун 2022-йил давомида нақд доллар тақчиллигини бошидан кечирмоқда, 24-февралда, яъни Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлаган, шундан сўнг дунёнинг кўплаб давлатлари Россияга қарши мисли кўрилмаган санкциялар жорий қилган.
Иқтисодчи Марат Мусуралиев 2022-йил ноябрида Клоопга берган интервюсида нақд пул танқислигини Ғарб давлатларининг Россияга нақд доллар олиб киришига тақиқ қўйилгани билан боғлади.
Унинг айтишича, Россияга АҚШ долларининг оқими тўхтаб, аммо талаб кўплиги бўйича қолгани сабаб у ўша «накд пулни дунё юзидан, биринчи навбатда Россия билан иқтисодий интеграцияси юқори, виза режими йўқ, чегарадан ўтиш тартиби максимал содда мамлакатлардан “сўрдира” бошталан».
Миллий банк маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-ноябрь ойларида жисмоний шахслар бошқа давлатларга 912 миллион доллар ўтказган, шундан Россияга 860 миллион доллар 2021-йилда чет элга чиқиб кетган доллардан (562 миллион доллар) кўпдир.
Мусуралиевга кўра, Қирғизистонда нақд доллар тақчиллигининг иккинчи сабаби уларни Россиядан ўтказиш тақиқлангани. Унинг қайд этишича, агар аввалроқ меҳнат муҳожирлари Россиядан ўз ватанларига рубл ва доллар жўнатган бўлса, энди улар фақат нақд рубл олиб чиқиб кетишлари мумкин.