Миллий энергохолдинг: Тўқтўғул ГЭСда авария бўлгани ҳақидаги маълумот — фейк

180

Мессенжерларда Тўқтўғул ГЭСида мамлакатнинг асосий электр энергияси манбаи бўлган агрегатлардан бири гўёки ишдан чиққани ҳақида тарқаётган маълумот фейк бўлиб ҳисобланади. Тарқаётган хабарда айтилишича, авария туфайли бутун Қирғизистон бўйлаб электр энергияси кунига тўрт марта ўчирилади.

«Миллий энергетика холдинги» бошқармасининг раҳбари Талайбек Байғазиевнинг айтишича, барча агрегатлар нормал тартибда ишламоқда.

«Агрегат ҳеч қандай [аварияга] учрагани йўқ. Фейклар ёзишмоқда», — деб таъкидлади у. «Электр станциялари» ишхонасидан ҳам Тўқтўғул ГЭС электр энергиясини бериш бўйича ҳеч қандай чеклов киргизмаганини билдиришди.

Январь ойи бошидан аномал совуқ ҳаво бошланиши билан Қирғизистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Фуқаролар бир неча соат, ҳатто кун бўйи ёруғлик йўқлигидан шикоят қилмоқда.

Ўз навбатида ҳукумат аномал совуқ тушгандан бери электр энергиясини вақти-вақти билан ўчиришлар киргизилмаганини, ёруғлиқ эса бир неча соатга ўчаётганини «тартибга солиш чоралари» деб атаб ёзмоқда. Бунга қадар энергетиклар турғунларни ускуналарни куйиб кетиш ва ишдан чиқиб қолишдан сақлаш учун электр ёриғи ўчирилиб туриши мумкин деб эслатишган. 

Энергетиклар ҳозирги совуқда қирғизистонликлар электр энергиясини кўп ишлатиб, у рекорд нуқтага етатганини таъкидлашмоқда. Миллий энергохолдингнинг етакчиси Таалайбек Байғазиевнинг айтишича, айрим кунлари истеъмолнинг суткалик кўрсаткичи 76,4 миллион кВт/соатга қадар етган. Шунга қарамай у бу совуқда энерготизим «штат  тартибида ишлаганини», энергетиклар «юклам кўп бўлишини кутишганини» таъкидлаган.

Бош саҳифадаги сурат: Эрнист Нурматов / «Азаттык».