Тўқмоқ: Икки ўсмирни зўрлашда гумонланган 80 ёшдаги шахс қамоққа олинди

179

Тўқмоқ шаҳар суди вояга етмаган икки қизни мунтазам равишда зўрлаганликда гумон қилинган 80 ёшли нафақахўрни икки ойга ҳибсга олди. Бу ҳақда «Клооп»га Чуй вилоят ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Вилоят милициясининг маълумотига кўра, суд 31-декабрда эҳтиёт чорасини кўриб чиққан.

«80 ёшли гумонланувчи бунга қадар тайинланган экспертизанинг натижаларига кўра суд қарори билан тергов амали тугагунга қардар ТИЗОга киргизилди. Тергов давом этмоқда», —  дейилади милиция хабарида.

Воқеа 2022-йил 23-декабрда маълум бўлган. Кейин милиция икки нафар вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган 80 ёшли Тўқмоқлик фуқарони маълум қилган.

Жабрланганларнинг онаси «қизлар мунтазам равишда зўравонликка учраган» ва гумонланувчи зўравонлик билан таҳдид қилгани» туфайли нима бўлганини айтишдан қўрқишини айтган.

Унинг сўзларига кўра, у нима бўлаётганини «тасодифан» шифохонадагилар 12 ёшли қизи саккиз ойлик ҳомиладорлигини айтганидан кейин билган.

Мазкур ҳолат юзасидан милиция томонидан «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов натижасида жабрланувчилар гумонланувчининг уйини тозалашга ёрдам бергани аниқланган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Чуй вилояти марказий ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг «алоҳида назорати» остида.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистонда 2022-йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. ИИВ маълумотларига кўра, мазкур 400 та ҳолатнинг 55 таси жинсий зўравонликдир.

Рўйхатга олинган 55 та жинсий зўравонлик ҳолатлари орасида: 19 таси зўрлаш, 5 таси жинсий зўравонликка уриниш, 23 таси вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва 8 таси нопок ҳаракатлардир.

Шу билан бирга, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳар йили ортиб бормоқда. Ишлар кўпинча судгача этиб бормайди, бунга сабаб болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари асосан қариндошлар томонидан содир этилади.

12-августда президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш бўйича қонунга қўл қўйган.