Кампиробод иши бўйича қамоққа олинган фаол Илгиз Шаменов МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилди. Фаолнинг мурожаати Фейсбук саҳифасида эълон қилди.
Шаменов бу ишнинг бошқа фигурантлари бўлиб 80 кундан бери қамоқда «ноқонуний» ўтиришганини таъкидлади.
«80 кунда бир мартагина сўроқ бўлиб, ўшанда ҳам терговчи айбни бўйнингга оласанми деган саволларни берди. Бу қандай тергов бўлди?» — деб сўраган Шаменов.
9-январда Қамчибек Ташиевнинг Фейсбук саҳифасида «биз кўпини, деярлик барини кечиришимиз керак» деган тарздаги пост чиққан. Бироқ МХДҚ бошчисининг пости кимларга нисбатан айтилгани номаълум.
«Сиз барча куч органларини назорат қиласиз. Агар айтганларингиз рост бўлса, бизнинг ишни кўриб қўйинг ва қонун бузган терговчилар, судларнинг жавобгарликлари кўрилиши зарур. Биз тез орада қамоқдан чиқишимиз керак, ўз фикримизни билдириб қўйганимиз учун қамалганимиз қанчалик даражада тўғри деб ўйлайсиз?» — деб савол қўйди Шаменов Ташиевга.
Кампиробод иши
Октябрнинг охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилиб, уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузган 30 га яқин сиёсатчи ва фаолни ҳибсга олган.
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш»да гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг барчаси ўзларининг айбсиз эканликларини ва уларга нисбатан очилган ишлар «тўқима» эканини даъво қилмоқда. Уларнинг фикрича, улар Кампиробод бўйича ўз позицияларини очиқ айтганлари учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Суд ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларни икки ойга ҳибсга олган, декабрда эса эҳтиёт чорасини яна икки ойга узайтирган. Бунга жавобан ҳибсга олинганларнинг ўндан ортиғи сиёсий очлик эълон қилган. Ўндан ортиқ маҳбус бунга қарши норозилик билдириб, сиёсий очлик эълон қилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ишда гумон қилинаётган шахслар ҳақида ТИЗОга хабар беришиб, уларнинг айримларининг тақдиридан хавотир билдирдилар. Очлик эълон қилганлардан 3 нафари соғлиғи сабабли очликни тўхтатган.
ЖИХ Кампиробод иши бўйича очлик эълон қилган барча судланувчилар шифокорлар назоратида ва уларнинг аҳволи «қониқарли» эканига ишонтирмоқда.
Бир қатор депутатлар йигирмадан ортиқ сиёсатчи ва фаолнинг ҳибсга олинишини қоралаган, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса расмийларни барча ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирган.