Парламентда таксини лицензиялаш қонуни қўллов топмади

224

Жогорку Кенеш депутатлари 11-январдаги йиғилишда енгил автомобил билан йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялашга йўналтирилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишди. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда депутат Дастан Бекешев қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда норозиликка олиб келишини айтган. Аввалроқ халқ вакили қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг ўнг рулли автомобилга эга бўлган ҳайдовчилар лицензия ололмаслиги ва қонундан ташқари деб эълон қилинишини айтган эди. Унинг айтишича, «ўнг рулли машиналарнинг ҳайдовчиларига 2020-йилдан бошлаб такси қилишни тақиқлаган, аммо уни сақламаганлик учун жавобгарлик ҳамда назоратчи орган бўлмаган».

“Милиция ходимлари, давлат хизматчилари, ўт ўчирувчилар ва бошқалар ишдан ташқари бўш вақтларида таксида ишлашади. Агар лицензия жорий қилинса, у ҳолда ўнг рулли автомобил эгалари ишлай олмайди. Такси ҳайдовчилари лицензия, иккита суғурта полисини 4000 сомга сотиб олишлари, йўловчиларни ташиш учун суғурта қилишлари, 1000 сомга техник кўрикдан ўтишлари, патент нархи эса 2000 сом бўлиши керак бўлади. Қонун лойиҳаси “Yandex Такси” каби йирик компаниялар учун қулай. Ҳужжат қабул қилинса, барча таксичилар шу ерга келишади. Бизга барқарорлик керак”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради 24.kg нашри.

Депутат Марлен Маматалиев такси паркининг 50-60 фоизини ўнг рулли автомобиллар ташкил этишини таъкидлаб, муқобил вариантни қараб кўришни таклиф қилди, масалан, ўнг рули автомашиналарнинг эгаларини  давлат тарафдан субсидиялаш. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат лизингга электромобилларни бериши мумкин эди.

Такси ҳайдовчиларининг иши учун лицензия олиш мажбуриятини юклаган «Лицензиялаш ва рухсат бериш тизими тўғрисидаги» қонунига тузатишларни ИИВ 2022-йилнинг май ойида илгари сурган. 

Эндиликда қонунда автомобил транспортида йўловчи ташиш лицензияланиши кераклиги кўрсатилган, йўловчи таксилари бундан мустасно. Ички ишлар вазирлиги таксилар учун ушбу имтиёзни бекор қилишни таклиф қилмоқда.

Муассаса бу чора такси ҳайдовчиларининг фаолиятига иқтисодий жиҳатдан «у қадар ҳам таъсир таъсир» қилмайди, мақсади «фойда кўриш эмас, йўловчи ташишнинг хавфсизлигини таъминлаш» деб ҳисоблайди. 

Энди такси ҳайдовчилари ихтиёрий патент асосида ишлайди. Бу эса ташувчилар, микроавтобуслар ва йўловчи таксилар (масалан, “микроавтобуслар”) ўртасида бозорда тенгсиз рақобатга олиб келмоқда, дейди ИИВ. Бундан ташқари, бошқарманинг маълум қилишича, эндиликда автомобили бўлган барча шахслар йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя қилмасдан йўловчи ташишлари мумкин.

Президент Садир Жапаровнинг 2021-йил декабрида имзолаган Қирғизистон автомобил йўлларидаги бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги фармонида йўловчи таксиларига лицензия жорий этиш талаби ҳам бор.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги барча катта шов-шувли бахтсиз ҳодисалар халқаро ва республика аҳамиятига молик автомобил йўлларида содир бўлаётганини таъкидлаган эди.