Парламентнинг депутати Исхак Масалиев Кампиробод ишининг фигурантлари ўз йиғилишларида ҳукуматни босиб олиш ҳақида бирорта ҳам гап айтишмаганини, шу сабабдан Бош прокуратурадан уларни озод қилишни сўради.
«Ўша чой ичишда мен ҳам қатнашганман. У ерда ҳукуматни босиб олиш ёки ҳукуматни алмаштириш ҳақида бирорта ҳам гап бўлмаган. Мен сизга гувоҳ қатори айтмоқдаман. Менга ишонинглар. Ҳисобга олинглар, яна бир қараб кўрмайсизларми судда. 25 киши қамоқда ўтирибди, бирор марта ҳам сўроққа чақирилмаган. Мен сизга расмий турда шу ерда айтмоқдаман Мен у ерда чой ичганман, ўтирганман, у ерда [ҳукуматни босиб олиш ҳақида] ҳеч бир гап бўлмаган. Яна қандай кўрсатиш керак?» — деб мурожаат қилди депутат бош прокурорнинг ўринбосарига.
Бунга бош прокурорнинг ўринбосари тергов ишлари олиб борилмоқда деб жавоб берди. Масалиев прокуратура идоралари терговчиларнинг фаолиятини назорат қилиб, Кампиробод ишининг айбланувчиларини бўшатиши керак деб талаб қилди.
2022-йилнинг октябри охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган 20дан ортиқ фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган. Уларнинг бари оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёрланишда айбланган.
Қўлга олинганларнинг бари айблари йўқлигини, уларга босим бўлаётганини, жиноят иши уларнинг Кампиробод масаласи бўйича позицияси сабаб қўзғалганини билдиришган. Қамоққа олишга норозилик билдириб 19 киши икки ҳафтадан ортиқ очлик эълон қилиб уларни Бишкекдаги ТИЗОдан бўшатишни талаб қилишган.
Президент Садир Жапаров эса кимнидир бўшат деб буйруқ бера олмаслигини билдирган. Президент бу иш бўйича судьяларнинг ишига ҳеч ким аралашмаганини айтиб ишонтирган.