Қирғизистонда ЕОИИнинг ҳудудидан ташқари макулатура экспортлашга олти ойга тақиқ қўйиш таклиф қилинди.
Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, бунга қоғоз, картон ишлаб чиқариш ва қайта ишлатиш бўйича маҳаллий ишхоналарда хом-ашё етарсиз бўлаётгани сабаб бўлмоқда.
Шу сабаб минглаган фуқаролар ишлаган маҳаллий ишхоналар ёпилиб, бюджетга солиқ ва солиққа алоқадор бўлмаган тўловлар кирмай қолиши мумкин.
«Қайта ишлатилувчи материалларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлатиш бўйича маҳаллий ишхоналар ёпилса ёки тўлиқ ишламай қолса, ишчилар ҳам ишсиз қолишади, бюджет бу тармоқдан даромаднинг жиддий қисмини йўқотади», — деб айтилади муҳокаманинг қарорида.
Аввалроқ, Қирғизистонда макулатурани экспорт қилишни тақиқлаш 2021-йили киргизилган. Бироқ мазкур чеклов хом-ашёнинг етишмовчилигини қисмангина хал қилган, чунки импортнинг кўлами йил ўтгани сари камайиб бормоқда. 2022-йилнинг 9 ойига кўра макулатура импортининг кўлами 2428,8 тоннани ташкил қилган.
Қирғизистонда «Бишкек Картон», «Алихан Компани», «Алтин-Ажидаар», Paper Company, «Эфес ЛТД», «ИФА», «Кош Тамчи» каби қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқарган бир неча йирик ишхоналар бор.
«Алтин-Ажидаар» ва «Кош Тамчи» МЧЖларининг маълумотига кўра, ишлаб чиқариш ишхоналарида хом-ашё танқислиги кузатилиб, ишлаб чиқариш қуввати 30-40%ни ташкил қилмоқда.
Муаллиф: Гаухар Шергази қизи