UFC чемпиони Валентина Шевченко Иссиқкўлда машғулотларини ўтказмоқда. Балиқчилик спортчилар билан биргаликда ўтаётган машғулотларнинг сурат ва видеосини Шевченко 10-январда Инстаграм саҳифасида эълон қилди.
«Болалар билан машғулот зўр бўлди. Жанг санъатига қизиқиш ва муҳаббат кучли эканини кўрганимдан қувондим!», — деб ёзди Шевченко билдирувнинг остига.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Валентина Шевченко қирғизистонлик спорчи. У халқаро мусобақадаги дастлабки учрашувига 14 ёшида чиққан.
Жами бўлиб спортчининг дунё чемпионлиги бўйича 18 унвони бор: икки карра Жанг санъатларининг дунё ўйинларида ғолиб бўлган, муай-тай бўйича чемпионлик камарини 11 марта ҳимоя қилган, кикбоксинг бўйича дунё чемпионатида уч карра ММА бўйича икки марта ғалабани қўлга киритган.
Рингде уни «Ўк», октагон ташқарисида эса — «Дунёнинг кучли тай-боксчиси» деб аташади. Ҳозирги вақтда Валентина UFC’да ўта енгил ва енгил вазн тоифаларида курашиб келади.