ПолитКлиника журналисти Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганларни қўллаб-қувватлаган митингда ҳибсга олинди

248

Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганларнинг қариндошларининг митингида намойишчилар билан бирга «ПолитКлиника» нашрининг журналисти Эркайим Асанканова ҳам ҳибсга олинди. Бу ҳақда нашрдан хабар берилди.

Уларга кўра, журналист жонли эфир вақтида ҳибсга олинган. Қиз милиция бўлимига ҳужжатларини кўрсатгач, қўйиб юборилган. Қўлга олинганларнинг қолганлари Биринчи май туман ИИБда қолдирилган.

Милиция ходимлари Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаш митингининг барча иштирокчиларини ҳибсга олган. Жами бўлиб, милиция 30 нафарга яқин одамни ҳибсга олган.

Намойиш Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ полиция намойишчиларни Горкий паркига жўнатиб, буни департамент биноси “стратегик объект” эканлигини ва бино олдида митинг ўтказиш мумкин эмаслигини айтиб оқлаган. Паркка кетаётганда намойишчилар ҳибсга олинган. Бунгача милиция бир неча бор намойишчилардан “жимгина, шиор ва плакатларсиз” майдонга чиқишни талаб қилган.

Бундан ташқари, кейинроқ маълум бўлишича, Бишкекнинг Биринчи май туман суди шаҳар марказида ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Жогорку Кенеш ҳамда Россия элчихонаси бинолари яқинида ҳар қандай митинг ўтказиш тақиқини 2023-йил 31-мартгача узайтирган.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтишига қарши танқидлар сабаб ҳибсга олиш

2022-йилнинг октябри охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган 20 нафардан ортиқ фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган. Уларнинг бари оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёрланишда айбланган. Шундан бери тергов амаллари олиб борилмаяпти. 

Қўлга олинганларнинг бари айблари йўқлигини, уларга босим бўлаётганини, жиноят иши уларнинг Кампиробод масаласи бўйича позицияси сабаб қўзғалганини билдиришган. Қамоққа олишдан норозилик билдириб 19 киши очлик эълон қилган. 

Улар очилик оқибати учун жавобгарликни шахсан президент Садир Жапаровга ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга юклашган. Кейинчалик ҳибсга олинганларнинг уч нафари: журналист Айданбек Акматов, сиёсатчи Азимбек Бекназаров ва фаол Чингиз Капаров очликни тўхтатишган. 

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи билан фаолнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса ҳукуматни қўлга олинганларнинг барини озод қилишга чақирган.

Бундан ташқари, Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳуқуқшунослар ишнинг фигурантларини ҳибсга олишда жиддий қонун бузарликларга йўл қўйилганини бир неча бор таъкидлашган. 

Президент Садир Жапаров эса кимнидир бўшатинглар деб буйруқ бера олмаслигини таъкидлаган. Президент бу иш бўйича судьяларнинг ишига ҳеч ким аралашмаганини айтиб ишонтирмоқда. У Кампиробод иши бўйича айбланаётганлар «тўнтариш қилишни режалаштиргани учун тўғри қамоққа тушишган» деб айтган. Унинг айтишича, айбланганлар тўнтариш қилиш режалари, қанча одам тўплаш керакдиги муҳокама қилинган йиғилишга боришган.