2022-йилнинг сентябрь ойида Боткен вилоятида содир бўлган қуролли тўқнашувлар чоғида пиёда асакарлар жанговар машинаси (ПЖМ) иштирокидаги ЙТҲ фактини Ҳарбий прокуратура тергов қилади. Бу ҳақда «Клооп»га 10 январ куни Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан хабар беришди.
Назорат органидан жиноят иши «Автомототранспорт воситаларининг ҳаракатини ва уларни эксплуатациялашнинг хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси билан қўзғалиб, ҳозирда иш Боткен гарнизонининг Ҳарбий прокуратурасининг терговида эканини таъкидлашди. Трасология экспертизаси (мутахассислар томонидан далилий ашёларни тадқиқ қилиш) тайинланиб, иш текширилмоқда.
Бош прокуратурадан бу иш бўйича ҳозирча экспертизанинг натижаси тайёр бўлмагани сабаб ҳеч кимга айб қўйилмаганини қўшимча қилишди.
ОАВнинг маълумотига кўра, ПЖМ иштирокидаги авария 2022-йилнинг 16-сентябрида Боткен вилоятидаги Бужум қишлоғида, турғунларни эвакуация қилиш вақтида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, ПЖМ Hyundai Porter билан тўқнашган. Hyundai Porter’да ўтирган етти бола ва беш киши вафот этган. Турғунларни эвакуациялашда йўл транспорт авариясига учраб 12 киши вафот этганини Вазирлар маҳкамасидагилар ҳам тасдиқлашган.
Баткендаги қуролли жанжал
2022-йилнинг 14-17-сентябрида қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма бўлган ҳудудда яшаган 140 мингдан ортиқ киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.
Жанжалда Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, камида 63 киши ҳалок бўлган, унинг 48 нафари ҳарбий ҳодимлар бўлган ҳамда яна 206 киши ярадор бўлган.
Тожикистон ТИВининг расмий маълумотига кўра, можаро вақтида 41 тожик фуқароси вафот этиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.
Бироқ «Озоди Радиоси» шахсий манбаларига таяниб, вафот этганларнинг сони 81 киши эканини ёзган.
Икки томон ҳам ҳарбий тажовузда бир-бирини айблаган.