Хитой мамлакатга кирганларга мажбурий карантин ва ПЦР-тест топширишни бекор қилди 

261

9-январдан бошлаб Хитой чет эллик фуқароларга нисбатан мажбурий карантин ва ПЦР-тест топшириш қоидасини бекор қилди, шундай қилиб уч йилга давом этган COVID-19га «умуман йўл қўймаслик» сиёсати бекор қилинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Чегара хизмати билдирди.

Шунингдек мамлакатда чет элликлар учун оддий виза, шунингдек вақтинча яшашга рухсат бериш қайта тикланди. Қирғизистонликлар Хитойга кириш учун виза олиши керак. 

Бундан ташқари, Хитойда мамлакатга кириш учун ХХРнинг чет давлатлардаги дипломатик ва консул идораларидан мажбурий соғлиқ QR-коди олиш талаби ҳам бекор қилинди. Шу билан бирга, Хитойга самолёт билан келган йўловчилар юз ниқоби тақиши керак бўлади. 

ПЦР-тест бекор қилинганига қарамай, мамлакатга кирганлар COVID-19нинг мусбат натижаси бор, охирги 48 соат оралиғида амалга оширилган тестнинг натижасини кўрсатиши керак. 

Шунингдек, Хитой ҳукумати божхона декларациясида ўзларини ёмон ҳис қилаётганини айтган ёки коронавируснинг қандайдир белгилари бўлган йўловчилар антиген тестидан ўтиши керак бўлишини қўшимча қилди. Тест мусбат чиққан ҳолатда уларга уй карантинини ёки муассасалараро касалхонада даволаниш таклиф қилинади. 

«Умуман йўл қўймаслик» сиёсатининг бекор бўлиши 

Хитойнинг ҳукумати 2022-йилнинг ноябридаги бир неча шаҳарларида ковидга қарши чоралар сабаб норозиликлардан кейин бир қатор жиддий чораларни бекор қилган. Ўлка деярлик уч йил давомида «умуман йўл қўймаслик» деб аталган сиёсат билан яшади. Унга кўра, оз бўлса ҳам эпидемиянинг тарқалиш эҳтимоли пайдо бўлса жиддий текширувлар олиб борилиб, локдаун эълон қилиниб, шаҳарлар тўлиғи билан карантинга ёпилади».

Бунга энг яққол мисол — жорий йилнинг ёзида бўлган Шанҳай шаҳридаги локдаун. Унда 26 миллион аҳоли яшаган шаҳар турғунларининг аксарияти уйларида ва махсус идораларда қамалиб қолишган. Буюртма орқали уйларга озиқ-овқат ташиган хизматлар улгура олмаганидан айрим турғунлар оч қолган. Шанхайдаги локдаун 2,5 ойга чўзилган. 

Ковидга қарши чоралар бекор қилингандан кейин мамлакатда касаллик юқтириб олганларнинг сони кескин ўсиб кетган. Норасмий маълумотларга кўра, декабрь ойининг дастлабки уч ҳафтасининг ўзида 248 млн киши, бошқача айтганда Хитойнинг 18% аҳолиси касаллик юқтириб олган. Касалхоналар тўлиб,  кремаротийлар жасадларни ёқишга улгурмаяпти деган маълумотлар айтилган. Таҳлилчиларнинг ҳисобига кўра, Хитойда коронавирус сабаб юз минглаган киши вафот этган —  ҳар куни 9 мингга яқин киши. 

Шу билан бирга, расмий маълумотларга кўра, гап ўнг минглаган касаллик юқтирганлар ҳақидагина бўлмоқда. Хитой ҳукумати нима  учун эканини тушунтирмаган ҳолда 24-декабрда бу маълумотларни эълон қилишни тўхтатган. 

Мазкур маълумотларнинг фонида АҚШ, Ҳиндистон, Тайвань ва Италикя каби айрим давлатлар Хитойдан келганларни текширишни жиддийлаштириш бўйича чораларни киргизган. ХХРдан келганларнинг баридан ковид бўйича тест олиш мажбурияти қўйилган. 

Декабрнинг охирида Италиянинг la Repubblica газетаси Милан аэропортида Хитойдан учиб келган самолётдаги йўловчиларнинг 52%дан ковид аниқланганини ёзган. Хитой ҳукумати ХХРдан борган фуқароларни мажбурий турда ковидга қарши тестдан ўтказишни дискриминация ва йўл берилмас деб атаб, жавоб тариқасида чораларни киргизишни ваъда қилган.