Бишкекда икки киши мажбуран никоҳга олиш мақсадида қизни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Ленин туман ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Милициядан 27-декабрда 21 ёшдаги қиз ариза билан мурожаат қилганини айтишди. Ариза эгаси «муз майдонидан чиққанда уйига кузатиб қўямиз деб алдаб, уйига олиб бориб никоҳга олишга» ҳаракат қилган узоқ таниш кишиларга чора кўришни илтимос қилган.
Мазкур факт бўйича «Никоҳга олиш мақсадида одам ўғирлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятда гумонланиб 30 ёшдаги икки киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, 2021-йили Қирғизистонда аёлларни мажбурлаб никоҳга олиш мақсадида ўғирлашнинг 560 факти қайд этилган.
Бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг айтишича, бу жиноят ишлари Жазо кодексининг тўрт моддаси билан қайд этилган — «Никоҳга олиш мақсадида олиб қочиш», «Амалдаги никоҳ алоқаларига туришга мажбурлаш», «Одамни никоҳга мажбурлаш», «Диний урф-одатларни ўтказишда никоҳ ёши ҳақидаги қонунларни бузиш».
«82 иш судга жўнатилган, 460 иш қисқартирилган, терговда яна 14 иш бор», — деб билдирган Зулушев.
Олиб қочиш бўйича ишларнинг кўпи судга етмай қисқариб кетади — етса ҳам айбланувчилар кўп ҳолатда жазосиз қолади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган тажовузчи аёлни ўлдириб ҳам қўйиши мумкин.
Бундай воқеа Айзада Канатбекова билан 2021-йилнинг апрель ойида бўлган. Уни Замирбек Тенизбаев олиб қочиб кетган. У қизни зўрлаб ўлдириб шундан кейин ўз жонига қасд қилиб, ўлган. Иш жамоат резонансини пайдо қилгани учун, Тенизбаевга Айзадани ўғирлашга ёрдам берганлар тегишли жазосини олишган. Аммо Канатбекованинг ўлимининг олдини ололмаган милиция ходимлари тегишли жазони олишмаган.
2018-йилнинг май ойининг охирида Чуй вилоятининг Жайил туман милиция 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи ўлдирилган. Уни эркак киши мажбурлаб олиб қочиб кетган. Аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига етказилгандан кейин у қизни пичоқлаб ўлдириб, шундан кейин ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган.