Жогорку Кенешнинг аввалги чақириғида Абдимуктар Маматов деган депутат бўлган. Оддий постсовет номенклатурасидан чиққан бизнесмен: СССР даврида — хизматчи биографияси, ундан кейин давлат ишхоналари билан бизнес тармоғида нефть маҳсулотларини ташиб келиш билан шуғулланган. Кейин сиёсатга келган.
Отасининг нефтга бўлган қизиқиши ўғли Ақилбекка ҳам ўтган. У мамлакатдаги йирик деб ҳисобланган «биринчи миллий» ёқилғи қуйиш тармоғи Red Petroleum компаниясига эгалик қилади. Россиядан нефть импорт қилиш билан шуғулланади, 2015-йилдан бошлаб эса давлат харидларига қатнашиб келади.
Унинг «Биорг Ойл» ва «Альфа Ойл» компаниялари 2015-2020-йиллари тендердан ҳамда мамлакатда тўғри етказиб беришдан миллиард сом фойда кўрган. Қизиғи, Ақилбек отаси Жогорку Кенешга сайланиб, ўтин-энергетика қўмитасига аъзо бўлгандан бошлаб давлат харидларида муваффақиятга эриша бошлаган. Қонунга кўра, амалдорнинг қариндош-уруғи давлат харидларига қатнаша олмай, аммо бунга барча кўз юмади. Бу ҳақда «Клооп» аввал батафсил ёзган.
Аммо мамлакатга нефть маҳсулотларини етказишдан оиласига миллиардларни биргина Ақилбек Маматов олиб келмайди. 2020-йилнинг октябрида парламентнинг қайта сайловдан бир неча ой аввал Абдимуктар Маматов Жогорку Кенешдаги креслосидан ажрайди. Шундан кейин, уларнинг оиласи билан алоқадор яна бир компания — «Кыргыз Нафта» тендерларга қатнаша бошлаган. Ҳужжатга кўра бу фирма кўмир қазир билан шуғулланади. Унинг асосчиси ва директори қатори эса ёш тадбиркор Санжар Абилов кўрсатилади — у собиқ депутат Маматовнинг турмуш ўртоғи Турдукан Абилованинг укаси.
«Кыргыз Нафта»нинг иши тезда юриша бошлаган: ўтган йиллари умумий миқдори 647 млн сомга 2300дан ортиқ давлат битимини тузган.
Маматовни ўғлининг «Альфа Ойл» компанияси ҳам вақтини бекорга сарфламаган. Компания 2019-2022-йиллари умумий қиймати 685 млн сомга 1800дан ортиқ келишув тузган. Бўлганда ҳам бу пулнинг бешинчи қисми компанияга сўзсиз, сотиб оулвчи ташкилотлар билан тўғридан тўғри келишувлар орқали теккан.
Аммо расмий шаклда савдо бўлганда ҳам, ҳақиқий рақобат бўлмаган. Маматовлар оиласига мансуб икки компания ҳар доим бир хил тендерларда қатнашиб, улардан бири албатта ютади. «Клооп»нинг аниқлашича, 2020-йил август ойидан буён “Альфа Оил” ва “Қирғиз Нафта” рақобатчи компанияларни ҳисобга олмаганда камида 145 марта тендерларда қатнашган. Натижада жами 25,7 миллион сомлик шартнома тузилган.
Бу сумма компаниянинг давлат харидларидан тушган умумий даромади билан солиштирганда аҳамиятсиз. Бироқ бу тендерларда “коррупцион ҳалқа”нинг схемасидан фойдаланиб, ундан фойда кўрилгани кўриниб туради. Чунки тендерда ўзини рақобатбардош қилиб кўрсатиб, давлат харидлари тўғрисидаги қонунни алдашга уринган бир-бирига алоқадар икки компания қатнашган.
Схема қандай ишлайди?
Тендер - бу харид қилувчт ташкилот хизмати ёки товарни қандай кўламда ва қанча сомдан сотиб олишни истаётганини эълон қилувчи давлат харидларининг жараёни. Савдо иштирокчилари товарларнинг сотиш нархини таклиф қиладилар - лекин максимал нархдан юқори эмас. Энг кам таклиф берувчи [компания, хизмат кўрсатувчи] ғалаба қозонади.
Рақобат ҳақиқий бўлса, ҳар бир иштирокчи ғалаба қозонишга ва энг паст нархни таклиф қилишга ҳаракат қилади. Аммо агар иштирокчилар ким, қанча таклиф қилишини олдиндан билишса, улар хизмат ёки маҳсулотни катта чегирмасиз таклиф қилишлари мумкин.
Масалан, Маматовларнинг оиласи иштирок этган тендерларда улар таклиф қилган нархлар бир-биридан ўн, ҳатто юздан бир фоизга фарқ қилган. Айрим ҳолатда икки нарх ҳам келишувнинг максимал нархи билан мос келган.
Ажабланарлиси шундаки, иккала компания ҳам муносабатларини яширишмаган. Собиқ депутат Оқилбек Маматовнинг ўғлининг номи ҳамон «Альфа Ойл» компанияси таъсисчилари орасида. Унинг қариндоши Санжар Абилов [тендерда иштирок этувчи] иккинчи компания – Ақилбек Маматовнинг “ОКС” қурилиш компаниясида ишлайди. Айни пайтда Абилов «ТОРУ» номли яна бир оилавий компанияга раҳбарлик қилади. Ушбу компания асосчиси Ақилбек Маматовнинг онаси Турдукан Абиловадир. Қолаверса, бу йигит Маматовга тегишли Red Petroleum ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида менежер бўлиб ишлашга муваффақ бўлган.
«Кыргыз Нафта»дан «Клооп» мухбирининг тижорий директор билан боғлашни ваъда қилиб, аммо қайта ўзлари ҳам боғлана қолмаётганини айтиб шикоят қилишди. Адлия вазирлигининг ахборот базасида «Альфа Ойл» компаниясининг алоқа рақами кўрсатилмаган, Red Petroleum тармоғининг алоқа марказида эса компаниянинг PR-бўлими рақамини топа олишмади (компаниянинг сайтида ҳам телефон рақамлари кўрсатилмаган). Абдимуктар Маматов ўзи аввалроқ «Клооп»га фарзандларининг бизнесига алоқаси йўқлигини билдирган.
Хулоса қиладиган бўлсак: бир оиланинг давлат харидларига биргаликда қатнашган икки компанияси бор. Кўп ҳолатда рақобатсиз иштирок этади — улар ё сотиб олувчи ташкилотлар билан савдолашмасдан тўғридан-тўғри келишув тузишади ёки савдолашгандек қилиб кўрсатиб, тендерларда бирга қатнашишади. Шундай қилиб, икки компания ҳам ютиб чиққан тендерларнинг сони бўйича мамлакатга нефть маҳсулоти ташиб келувчи компанияларнинг ичидан тўртинчиси бўлиб қолди.
Қонун бўйича, давлат юқори сиёсий хизматларда ўтирган одамлар (уларга парламент депутатлари ҳам киради) билан алоқаси бор компаниялар тендерга қатнашишга йўл берилмаслиги керак. Аммо икки компания ҳам — «Альфа Ойл» билан «Кыргыз Нафта» Абдимуктар Маматов парламентдагина ўтирмасдан ўтин-энергетика профил қўмитасига аъзо бўлиб турганда сотиб олишларга қатнашиб келган.
Аммо, Маматов хизматдан кетгандан кейин ҳам унинг қариндошлари қонунбузарликда давом этишмоқда — қонун бўйича, тендерга таъсисчилари ҳамда етакчилар бир-бири билан бизнес манфаатлари бўлган компаниялар қатнаша олмайди.
Ҳаммуаллиф: Мундузбек Каликов