ТИВ Қозоғистондаги январь воқеаларига қирғизистонликлар қатнашган деган маълумотни инкор қилди

281

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг бош прокурори Берик Асиловнинг 5- декабрь кундаги парламент мажлисида ўтган йилнинг январь ойидаги воқеаларида иштирок этганлар орасида қирғизистонликлар борлиги ҳақидаги баёнотини рад этди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз халқининг жавобгарлиги ва айби исботланмаганини таъкидлаган.

«Қозоғистондаги митингларда ҳам, оммавий қирғинларда ҳам, талончиликда ҳам бирорта ҳам Қирғизистон фуқароси иштирок этмаган»,— дея таъкидлайди ТИВ.

ТИВнинг қўшимча қилишича, оммавий тартибсизлик факти бўйича қўзғалган жиноят ишларини терговда Қирғизистоннинг икки фуқароси шартли турда суд жавобига тортилган.

«Бироқ улар ўзларига боғлиқ бўлмаган вазиятлар сабаб, тасодифан алоҳида эпизодга тортириб қолган»,— дейилади ТИВ хабарида.

Қозоғистондаги тартибсизликлар ва қийноқлар

Қирғизистонликлар иштирок этганликда гумон қилинаётган Қозоғистондаги тартибсизликлар 2022-йилнинг январида содир бўлган.

Митинглар суюлтирилган газ нархи ошиши сабабли бошланиб,  тез орада намойишчилар билан хавфсизлик ходимлари ўртасидаги тўқнашувга айланган. Умуман олганда, январ воқеаларида иштирок этганликда гумон қилиниб, 10 мингга яқин одам ҳибсга олинган. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда маҳбусларнинг яқинлари вақтинчалик ҳибсхона ва тергов изоляторларида қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида хабар беришган.

Қозоғистоннинг куч органлари тарафидан қирғизистонликлар ҳам қийноққа учраган. Уларнинг орасидан Викрам Рузахунов билан Чолпонбек Сидиковнинг қийноқлари катта шов-шувга сабаб бўлган.

Мусиқачи Рузахунов қийноққа олиниб, камерага ўзини туҳмат қилишга мажбур қилинган, Сидиқовнинг эса қовурғаси ва икки оёғи синган.  Иккисининг ҳам қийноққа олиниш факти бўйича Қирғизистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам жиноят ишлари қўзғалган.

2022-йил 9-январда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қирғизистонликларнинг Олмаотадаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини маълум қилган. Улар ҳибсга олинган қирғизистонликлар, аксинча, қурбон бўлганини қайд этишган.

Қўмита қирғиз халқига оид салбий маълумотларни қардош қирғизлар ва қозоқлар ўртасига совуқлик туширишдан манфаатдорлар тарқатаётганини таъкидлаган. Махсус хизматларга кўра, бу “тартибсизлик ва хаос ҳудудини кенгайтиришга қаратилибтайёрланган ахборот ҳужумидир”.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Қозоғистоннинг ваколатли органлари холисликни таъминлайди, чунки аксарияти савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчи Қирғизистон фуқаролари тартибсизликлар вақтида тасодифан воқеа жойида бўлиб, ҳибсга олинган».