Икки мингга яқин қирғизистонлик истиқомат қилувчи Афғонистоннинг Помир водийсида гриппнинг оғир шакли кучайган, 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Помирдан Қирғизистонга кўчиб келган Абдулвакил Турдакун ўғли «Азаттык»қа берган интервьюсида айтди.
Турдақун ўғли Помирдаги қирғиз оқсоқоллари, вакиллари билан телефон орқали гаплашганини, уларнинг илтимосини, тилакларини етказаётганини таъкидлади.
«Афғонистонда ҳукумат алмашгандан бери Помирдаги халқ халқаро иқтисдоий-молиявий жиҳатдан қийналаётган эди. Энди бу ҳам етмаганидек касаллик келибди. Қирғизистонда олиб борилаётган "чўчқа грипи" каби касаллик ўша томонда ҳам бўлмоқда. Охирги 15 кун давомида йигирмадан ортиқ киши вафот этибди. Вазият жуда оғир», — дейди у.
Шунингдек, у кичик Помир аҳолиси билан боғланмаганини, у ерда қурбон бўлганларнинг аниқ сони ҳақида билмаслигини қўшимча қилган. Унинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.
Турдақун ўғлининг таъкидлашича, ҳозир Афғонистон ҳукумати касаллик тарқалган ҳудудга ёрдам бермаяпти, кўпчилик озиқ-овқат эмас, дори-дармонга муҳтож.
«Помирликларнинг қирғиз мамлакатидан, қирғиз ҳукуматидан биринчи ўринда – уларни Қирғизистондан кўчириб олиш. Иккинчидан, яқин орада тиббий жиҳатдан ёрдам берса деган илтимоси бор», — дейди у.
Помирлик қирғизлар
Ҳозирги помирлик қирғизлари — 1575-1930 йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан соғлиқни мустаҳкамлашга шароитлари йўқ Катта ва Кичик Помир тоғларида яшашади.
Қирғизистонда помирликларнинг тарихий юртига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ шу бўйича ҳал қилинмаган. Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун инсонпарварлик ёрдамларини етказувчи экспедицияни юбориб туради. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғизлар истиқомат қилади.
Ҳукумат 2017 йилдан бошлаб помирлик қирғизларни тарихий юртига кўчириб келиш ҳаракатларини амалга ошира бошлаган. Унда Афғонистондан Норин вилоятига 33 помирлик қирғизни олиб келди.
Уларга билим бериш, даволаниш ваъда қилиниб, келганларнинг бири кўзёрганда оиласига Норин ҳудудидан кичик уй берилган. Улар бошпанаси бўлган ягона помирлик оила бўлган — қолганлари аввал ётоқхоналарда, кейин омборларда, ижарага олинган квартираларда яшашган.
2019 йили ҳам бир оилага Россияда яшаган қирғизистонлик меҳнат муҳожири уй совға қилган — у помирликларнинг бирини президент Сооронбай Жээнбековга қилган мурожаатини кўргандан кейин шу қадамга борган.
Помирликларнинг кўпчилиги турар-жой берилишини кута олишмади — 20га яқин одам Қирғизистонга келгандан кейин Афғонистонга қайтиб кетишган.
2020 йили ҳукумат Талдисув қишлоғида 11 уй қуриб, уларга помирлик қирғизларнинг 11 оиласи жойлаштирилган.