Милиция реабилитация марказида калтакланган боланинг воқеасини текшира бошлади

244

Бишкекнинг Октябр тумани ички ишлар бошқармаси ногирон болалар реабилитация курсидан ўтаётган 5-микрорайондаги Brain Up нейрокоррекция боғчасида болани калтаклаш фактини текширишга киришганини маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боланинг оёғига таёқ билан урилгани тасвирланган видео (диққат, бу видео сизга ёмон таъсир этиши мумкин, агар сиз таъсирчан бўлсангиз, ҳаволага босманг) тарқаган. Кадрда аёл ўсмирни икки қўлидан ушлаб кўтариб, оёғига бир неча бор тепганини ҳам кўриш мумкин.

“Бола ҳуқуқлари ҳимоячилари лигаси” жамоат фонди боланинг ота-онаси милицияга ариза ёзиб, воқеа акс этган видеони олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар беради.

Милиция ушбу фактни маълумотлар реестрига қайд этиб, экспертиза тайинлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, жароҳат олган бола 8 ёшда бўлиб, 2022-йил август ойидан бери боғчага қатнайди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Болалар боғчасининг ўзи ҳали бу вазиятга изоҳ бергани йўқ.