Бекдолот Расулбеков оғир атлетика бўйича Қатар Кубогида олтин медални қўлга киритди

237

Қирғизистонлик Бекдолот Расулбеков оғир атлетика бўйича Қатар Кубогида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Оғир атлетика бўйича федерациясининг вице-президенти Уланбек Молдодосов билдирди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Уланбек Молдодосов (@ulanbek_moldodosov)

Расулбеков 102 кг вазн тоифасигача куч синашган.

Аввалроқ қирғизистонлик спортчи Эмил Молдодосов ҳам оғир атлетика бўйича халқаро турнирда 2-ўринни эгаллаган.

Расулбеков — оғир атлетика бўйича дунё ва Осиё чемпионатининг кумуш соврининг эгаси. У 2020-йили Токиода ўтган Олимпиада ўйинларига ҳам қатнашиб, олтинчи ўринни эгаллаган.

Оғир атлетика бўйича чемпионат 2-3-январда Қатарнинг Доха шаҳрида ўтди.