Қирғизистонлик Бекдолот Расулбеков оғир атлетика бўйича Қатар Кубогида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Оғир атлетика бўйича федерациясининг вице-президенти Уланбек Молдодосов билдирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Расулбеков 102 кг вазн тоифасигача куч синашган.
Аввалроқ қирғизистонлик спортчи Эмил Молдодосов ҳам оғир атлетика бўйича халқаро турнирда 2-ўринни эгаллаган.
Расулбеков — оғир атлетика бўйича дунё ва Осиё чемпионатининг кумуш соврининг эгаси. У 2020-йили Токиода ўтган Олимпиада ўйинларига ҳам қатнашиб, олтинчи ўринни эгаллаган.
Оғир атлетика бўйича чемпионат 2-3-январда Қатарнинг Доха шаҳрида ўтди.