Қирғизистонда 1-январдан бошлаб давлат муассасаларида ва оммавий тадбирларда фонограмма билан қўшиқ куйлашни тақиқлади. Мазкур буйруққа 2022-йилнинг 30-декабрида Маданият вазири Алтинбек Максутов қўл қўйган.
Маълумотга кўра, энди театр, кўнгил очар муассасалар, спорт масканлари, филармониялар, концерт заллари, кинозаллар, клуб, музей, кутубхоналарда фонограмма билан куйлаш мумкин эмас.
«Вазирликка қарашли барча давлатга қарашли маданият ва таълим муассасаларидаги концерт дастурларида, маданий тадбирларда, ҳусусий ёки ижара кўринишларга қарамай, вокал ижрочилик ҳунари 1-январдан бошлаб жонли овоз билан ажро қилинсин», — деб айтилади вазирликнинг буйруғида.
Вазирликнинг маълум қилишича, фонограмма билан куйлаган ҳолатлар қайд этилса жавобгарлик ўша муассасанинг етакчилигига юкланади. Буйруқнинг амалга оширилишини эса вазир ўзи назорат қилиши таъкидланди.
2021-йили февраль ойида Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги концертнинг афиша ҳамда чипталарида қўшиқлар «фонограмма» ёки «жонли овоз» деб очиқ кўрсатиш мажбуриятини юкловчи буйруқ чиқарган.
Ўша вақтдаги вазир Нуржигит Кадирбеков бундай қарор вазирликка қарашли муассасаларда фонограмма қўлланишга тўлиқ тақиқ солишдан аввалги қадам қатори қабул қилинганини қўшимча қилган.
Муаллиф: Насикат Жиргалбекова