Кампиробод иши бўйича айбланувчилар ТИЗО-1дан қирғиз халқини Янги йил билан табриклашди

403

«Барчангизни келаётган янги 2023-йилингиз билан табриклаймиз. Келаётган йил иқтисодий жиҳатдан оғир бўлса ҳам, юртимизга адолатни, тинчликни ва халқимиз кўп йиллар давомида кутган ўзгаришларни олиб келсин», — деб айтилади қамоқдагиларнинг мактубида.

Улар 2023 йилда мустақил журналистларни, мустақил оммавий ахборот воситаларини ва фаолларни қўллаб-қувватлашга чақиришдин, чунки фақатгина улар «мамлакатни қашшоқлик, ишсизлик ва адолатсизликдан қутқара олувчи куч».

Кампиробод иши бўйича судланувчиларнинг хати. Сурат: Арча Медиа

Кампиробод иши бўйича айбланувчилар Қирғизистон халқини келаётган янги йилда адолат ва сиёсий эркинликлар йўлида курашишга чақирди.

«Биз барчамиз суд адолатини ҳукуматдан, Жогорку Кенешдан ва ҳукуматдан талаб қилишга ҳақлимиз. Ҳуқуқий, суд ислоҳотларининг янги дастурларини ишлаб чиқишимиз зарур. Кампирободни мудофаа қўмитасининг қамоқдаги аъзолари ҳам бу бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқади», — деб ёзишди улар.

Қамоқхонада янги йил

Кампиробод иши бўйича айбланувчилар Янги йилни тергов изоляторининг камераларида нишонлашади, чунки 26-27 декабрдаги иккинчи инстанция суди уларни ҳибсда қолдиришга қарор қилган. Суд ҳимоячилари узоқ давом этган очлик туфайли соғлиғи ёмонлашганини даъво қилган адвокатларнинг важларини инобатга олмаган.

Ҳозирда қарор 20 киши бўйича қабул қилинган, уларнинг орасида ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, сиёсатчи Равшан Жээнбеков ва бошқа фаоллар ҳамда блогерлар бор.

Октябр ойи охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузган 30 га яқин сиёсатчи ҳамда фаолни ҳибсга олган.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги қўлга олинганлар “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”да гумон қилинаётганини маълум қилган. Улар, ўз навбатида, айбларини тан олмай, ўзларига босим бўлаётгани ҳақида гапирадилар, шунингдек, жиноий таъқиб уларнинг Кампирободдаги позицияси туфайли бошланганини даъво қиладилар.

Суд ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни икки ойга ҳибсга олган, декабрда эса эҳтиёт чорасини яна икки ойга узайтирилди. Бунга жавобан ҳибсга олинганларнинг 17 нафари сиёсий очлик эълон қилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари тергов изоляторидаги айбланувчиларни бориб кўрганларидан сўнг, уларнинг айримларининг аҳволи хавотир уйғотаётганини маълум қилган.

28 декабрь куни Кампиробод иши бўйича деярли барча айбланувчилар очлик акциясининг 15-кунида  очликни тўхтатдилар.