Милициядаги можаро: Тўрт вилоятнинг ИИБга янги раҳбарлар тайинланди

398

Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларини ҳимоя қилишда гумонланиб қўлга олинган милиция ходимларининг можаросидан кейин Норин, Жалолобод, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларига ИИБнинг янги бошчилари тайинланди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Тайинловлар:

  • Норин вилоят ИИБнинг начальниги бўлиб Канат Жумагазиев тайинланди. Бунга қадар у Иссиқкўл вилоят ИИБнинг начальниги бўлган;
  • Жалолобод вилоят ИИБнинг начальниги бўлиб Жениш Абитов тайинланди. Бунга қадар у Ўш вилоят ИИБнинг бошчиси эди;
  • Ўш вилоят ИИБнинг бошчиси бўлиб Жениш Жоробеков тайинланди. Бунга қадар ИИВнинг Экстремизмга ва ноқонуний миграцияга қарши фаолият бўйича хизматининг начальниги хизматини эгаллаб келган;
  • Иссиқкўл вилоят ИИБнинг етакчиси хизматига Орунбай Кочкоров тайинланди. Бунгача ИИВнинг Жиноий тергов бош бошқармаси етакчисининг ўринбосари хизматини эгаллаган.

Янги тайинланган амалдорлар милициянинг полковниги экани айтилади.

28-декабрда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков онлайн-кенгаш ўтказиб, янги етакчиларни таништирди. У ротация милиция ходимлари УЖГ аъзоларини  қўллаш-ҳимоя қилиш фактлари аниқлан Норин вилоятининг Қўчқор туманидаги ва Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги воқеаларга боғлиқ эканини айтди.

Ниязбековнинг айтишича, янги бошчиларни тайинлашдан аввал ҳар бири билан шахсан суҳбатлашган. ИИВ бошчиси тайинланган етакчиларнинг тажрибали ва масъулиятли ходимлар қатори танишини таъкидлади.

«Шу сабабдан, сизларга берилган омонатни бажариб, халқ олдида адолатли ва чин дилдан меҳнат қилиб, бунгача юз берган камчиликларга йўл қўймасдан, жамоатчиликнинг манфаати учун хизмат қиласизлар деб ишонаман. Агарда сизлар халқнинг ишончини оқламай, ўз вазифаларингизни тўлиқ бажармай, юкланган вазифаларга беэътибор муносабатда бўлсангиз жазо қаттиқ бўлади. Бундан кейин бирорта ҳам туманда ёки шаҳарда шу каби салбий кўринишларга йўл берилмасин», — деб огоҳлантирди вазир ходимларига.

Милициянын УЖГни ҳимоя қилиши

Охирги бир неча кунда МХДҚ милиция ходимлари УЖГ аъзоларини ҳимоя қилгани аниқланган икки воқеа ҳақида билдирган.

24-декабрда МХДҚ ходимлари Норин вилоятининг Қўчқор туманида беш милиция ходимини қўлга олган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот органи ходимлари маҳаллий кафенинг эгасини қўрқитиш ва зўрлаб кетиш таҳдиди билан пул талаб қилган Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг тўрт аъзосига чора кўришнинг ўрнига уларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган.

Буни изоҳлар экан, Ниязбеков «маҳаллий милиция ходимларининг ўзлари бандитлар билан аралашиб, дўст, қариндош, таниш бўлиб қолишганини» айтган.

26 декабрь куни МХДҚ ходимлари Сузоқ ИИБ ходимлари томонидан содир этилган жиноятни яширишда гумон қилиб, тўрт нафар ходимни қўлга олган. Махсус хизмат маълумотларига кўра, милиция ходимлари гумонланувчилардан ҳуқуқ-тартибот идоралари уларнинг талон-тарожига кўз юмиши учун катта миқдорда пора олган. Уларнинг босқинчилигидан бир киши пичоқланиб, касалхонага ётқизилган.

ИИВ Ички тергов хизмати томонидан уюшган жиноий гуруҳни ҳимоя қилганликда гумонланаётган ички ишлар органлари ходимларининг қўлга олиниши муносабати билан бошқарма ходимлари текширув ўтказган.

ИИВ хабарига кўра, ички ишлар органлари сафидан 3 нафар ходим, 9 нафар ички ишлар ходими эса лавозимидан озод этилган. Норин ИИБнинг яна 10 нафар ходими интизомий жазога тортилган.

Жалолободда тўрт нафар милиция ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Вилоят ички ишлар бошқармасининг яна 8 нафар ходимига танбеҳ берилди.