Акжол Махмудов грек-рим кураши бўйича «Осиёнинг 2022-йиладги энг яхши курашчиси» деб топилди

331

Қирғизистонлик курашчи Ақжол Махмудов Осиё-2022нинг энг яхши грек-рим курашчиси бўлди. Бу ҳақда Осиёнинг Бирлашган кураш дунёси (UWW) 24-декбарда билдирди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от United World Wrestling Asia (@uww.asia)

Эркин кураш бўйича энг яхши курашчи қатори япониялик Таиши Нарикуни, аёллар ўртасида эса қозоғистонлик Жамила Бакбергенова тан олинди.

Аввалроқ UWW Махмудов ва яна бир қирғизистонлик Жоламан Шаршенбековни 2022 йилнинг «тарих яратувчилари» деб тан олган эди.

Махмудов жаҳоннинг энг яхши полвонлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Махмудов, шунингдек, грек-рим кураши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари олтин медали соҳиби ва Осиё чемпионати совриндори, шунингдек, Токио Олимпиадаси кумуш медали совриндори.

Қирғизистонлик спортчилар орасида халқаро даражадаги унвон ва мукофотларнинг эгалари ҳам бор.

Айсулу Тинибекова икки карра жаҳон чемпиони, тўрт карра Осиё чемпиони, Токио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори. Тинибекова Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

Мээрим Жуманазарова жаҳон ва Осиё чемпиони, Токиодаги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори. Конядаги Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритган.