Криминал авторитет Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси чет эллик фуқародан пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 23-декабрда билдирди.
Маълумотга кўра, гумондорни қўлга олиш вақтида ёнидан 60 грамм гашиш топилди.
«У аҳлоқ тузатиш муассасаларининг бирида жазо ўтаётган вақтда “положенец” деб ҳисобланган. У жиноят жазосини ўтаётган чет эллик фуқародан пул таъма қилган. Ҳозирда гумонланувчи №1 тергов қамоғига киргизилди», — деб таъкидлашди махсус хизматдан.
Бу ишга тегишли материаллар ИИВнинг Гиёҳванд моддани ноқонуний айлантиришга қарши курашиш хизматига ўтказиб берилди.
Ҳозирги вақтда гумонланувчининг бошқа ноқонуний ишларга алоқаси бор-йўқлиги аниқланмоқда.
Аввалроқ криминал авторитет Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳнинг олти аъзоси қўлга олинган.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, олти нафари ҳам кўпдан бери тадбиркорлардан йирик миқдордаги пул таъма қилиб турган.
Колбаев дегани ким?
Колбаев «қонундаги тождор ўғри» қатори машҳур. МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Колбаевни Қирғизистондаги «криминал оламнинг онабоши» деб ҳисоблайди.
2012 йилда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Барак Обама Колбаевни йирик наркобаронлардан бири сифатида «қора рўйхат»га киритган. 2017 йилда АҚШ Молия вазирлиги ҳам уни қора рўйхатга киритиб, Колбаев «Биродарлар доираси» халқаро жиноий гуруҳининг бир қисми эканлигини маълум қилган. У «Коля-қирғиз» номи билан ҳам танилган.
Колбаев уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида Ички ишлар вазирлигида рўйхатга олинган – бошқарма маълумотларига кўра, 2020 йилда унинг таркибига 424 киши кирган.
Колбаев 2020 йил октабр ойида «Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва бостириш бўйича олиб борилаётган ишлар давомида» қўлга олинган эди. У «жиноий ташкилот тузиш ёки унда иштирок этиш»да айбланган. Ноябрь ойида у 47-сонли ахлоқ тузатиш колониясига жойлаштирилгани маълум бўлган.
Бироқ 2021 йилнинг 2 мартида Бишкек шаҳар суди Колбаевга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни гаров эвазига озод қилган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Колбаевни давлат чегараси режимини бузгани учун яна қўлга олган, бироқ протокол тузгандан кейин қўйиб юборган.