«Балоғатга етмаган қизга гиёҳванд модда сайиб, зўрлаб, вебкамерага туришган». Бош прокуратура терговни бошлади

322

Oasis Kyrgyzstan жамоатчилик жамғармасининг етакчиси Мээрим Осмоналиева 14 ёшдаги қиз вебкам-бизнесига жалб қилинганини, милиция эса жабрланувчиларнинг шикоятига реакция қилмаганини билдирди. Бош прокуратура бу ишни текшира бошлади.

Нима бўлган?

22-декабрда Oasis Kyrgyzstan жамоат фондининг етакчиси Мээрим Осмоналиева 14 ёшдаги қизни алдов йўли билан вебкам-бизнесига ва секс-индустрияга жалб қилганини хабар қилган.

Ўшанда у жабрланувчининг онаси ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтган.

«Онасининг айтишича, қизга мажбурлаб героин ҳамда бошқа гиёҳванд модда сайиб, хорижлик эркакларга қўшиб бериб юришган. Қизни деярлик ярим йилга яқин катта ёшли эркаклар зўрлаб, қўлдан-қўлга ўтказиб келишган. Бу орада қизга жинсий йўл билан юқувчи касалликларни юқтириб, тишини тушириб, турли сауна, хонадонларга мажбурлаб қамаб келишган», — деб айтган Осмоналиева.

Бундан ташқари, у «эркаклар қиз билан видео тасвирга тушиб, халқаро порносайтларга сотиб келишганини» айтган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, қизнинг онаси 2022-йилнинг июнида Биринчи май туман ИИБга, сентябрда эса — Октябрь туман ИИБга мурожаат қилган. Жабрланувчи қиз терговда мазкур ишга алоқаси борларнинг номини атаб, салонларнинг манзилларини, видео ёзувларни ҳамда далилларни кўрсатиб берган.

Бироқ суд-тиббий экспертиза қизнинг онасига «доимий зўрлангани» ҳақидаги хулосани бермаган. Бу ҳақда у ташхис қўйган хусусий клиникалар орқали билиб олган.

«Бугунгача терговчи қизнинг онасининг телефон қўнғироқларига муносабат билдирмай, жавоб бермаяпти, чора кўрмаяпти. Шу билан бирга, қиз ва унинг онаси доимий равишда таҳдид қилинмоқда. Жабрланувчи, шунингдек, айтилган жиноятчилар бошқа ёш қизларни ушлаб тургани ҳақида гувоҳлик берди. Барча далилларга қарамай, милиция бу ҳақда билади, лекин ярим йилдан бери ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти», деб билдирди Осмоналиева.

Жамоат фонди раҳбари «бу пайтгача вояга этмаган қизларни жалб қилиш билан, чет эллик мижозларга 100-200 минг сомга сотиб келишганини» алоҳида таъкидлади.

Осмоналиев ҳозирги вақтда қиз жинсий йўл билан юқувчи касалликлар билан гиёҳванд модда берил орқали жабрланиб келганини таъкидлайди.

«Терговчилар ижтимоий ходим, адвокатнинг, қонуний вакилларнинг, психологнинг иштирокисиз сўроқ қилинган. Нима учун ҳозиргача бу давом этмоқда? Қачон биз болалар тарафда бўламиз? Нима учун питонлар билан вебкам студияларнинг эгалари терговчиларни сотиб олишмоқда? Нима қайтадан адолатни талаб қилиб майдонга чиқиш керакми?» — деб норози бўлди Осмоналиева.

Милициядан мазкур факт бўйича «балоғатга етмаганларни зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини «Клооп»га хабар қилди.

«Ҳозирги вақтда барча тегишли тезкор-тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Суриштирув давом этмоқда. Натижаси бўйича кейинчалик қўшимча хабар қиламиз», — деб билдиришди муассасадан.

Ҳозир иш нима бўлди?

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати раҳбари Сирожиддин Камолидиновнинг 22 декабрь куни «Клооп»га маълум қилишича, назорат органи иш материаллари билан танишиб, тегишли баҳо беради.

Мээрим Осмоналиева Фейсбук саҳифаси орқали Камолидиновга тезкор муносабати учун миннатдорчилик билдирди. Унинг айтишича, қизнинг ишини ички ишлар вазири Улан Ниязбеков шахсан назоратига олган.

«Аммо бу иш Биринчи май туман ИИБга рўйхатга олинган ва кейинроқ ёпилган. Биз шикоят қилдик. Ҳозир иш қайта очилиб, адвокатлар ва экспертлар ишламоқда. Қизнинг ўз жонига қасд қилишга урингани жуда ачинарли ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари хабардор. Онаси қизининг ғойиб бўлгани ҳақида бир неча бор ариза билан мурожаат қилган. Ишонаманки, энди адолат қарор топади», деб ёзади у.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2022 йил бошидан буён болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Қайд этилган 400 та фактдан 55 таси жинсий зўравонликдир.

Бундан ташқари, ҳар йили болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Июль ойи охирида ички ишлар вазири Улан Ниязбеков вояга етмаганларга нисбатан жиноятлар кўпайгани ҳақида баёнот берган.

Кўпинча иш судгача этиб бормайди, чунки кўп ҳолларда болаларга нисбатан зўравонлик қариндошлар томонидан содир этилади. Жабрланганларнинг оилалари шикоят қилишга қарор қилган тақдирда ҳам, қариндошларининг фикрига рози бўлиб, шикоят қилишдан бош тортишади.

12 август куни президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам кўрсатиш маркази бор. Марказга  +996773192099 ва +996707079597 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин. Жалолободда ҳам «Ақ жол» реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда, алоқа рақами +996773741191.