Кампиробод иши бўйича қўлга олинган Талас вилоятининг собиқ губернатори Айбек Бузурманкулов уни қамоқдаги шароити жуда ёмон камаерага ўтказиб юборишганини айтди. У бу бўйича Омбудсмен институтига ва Қийноқларнинг олдини олиш марказига мурожаат қилди.
Бузурманкуовнинг айтишича, 22-декабрда қамоқнинг ходимлари кечки текширувдан кейин уни ҳеч бир сабабсиз таракан қоплаб кетган бошқа камерага ўтказиб юборишган.
«Янги келган камеранинг ҳолати жуда ёмон, ичи ўта кир, ёруғлиги ҳам хира, кўзни оғритади. Тараканлар ичини қоплаб олган. Қисқаси, одамнинг яшаши учун жуда ёмон ҳолатда. Психологик қийноқ деб айтса ҳам бўлади», — деди у.
Фаол ҳукумат унга фикрини очиб билдириб, сиёсий курашни давом эттиришга тўсқинлик қилаётганини айтиб, бу ҳаракатни «босим» деб баҳолади.
У бундан кейин ҳам мамлкатнинг келажаги учун ҳақиқатни ва ҳукуматнинг хатоларини очиқ айтишда давом этишини қўшимча қилди.
«Бу майда, харом қадамлар билан ҳукумат бизнинг эркинлигимизни чекласа ҳам фикримизни, сўзимизни чеклай олмайди», — деб сўзини якунлади у.
Айбек Бузурманкулов — Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилгани учун октябрнинг охирида қўлга олинган 30 нафарга яқин фаол ва сиёсатчилардан бири. Улар «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга» ҳаракат қилганликда айбланишмоқда.
12-декабрда шаҳар суди фаоллар Бузурманкулов билан бирга бир неча фаол, сиёсатчини 20-февралга қадар қамоқда қолдирилган. Кўп ўтмай Кампиробод иши бўйича қўлга олинган 19 киши суднинг қароридан норози бўлиб, очлик эълон қилгани маълум қилинган. Кейинчалик уларнинг уч нафар соғлиғи сабабли очликни тўхтатишга мажбур бўлишган.