Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг оналари ва яқинлари акцияга чиқишди

281

22-декабрда Бишкекда Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг оналари ва яқинлари акцияга чиқиб, уларни озодликка чиқаришни талаб қилишди. Бу ҳақда «Азаттык» нашри ёзди.

Маълумотга кўра, Орозайим Нарматова, Бектур Асанов, Перизат Суранова ҳамда Асия Сасикбаева бошлаган бир қатор фаол, сиёсатчиларнинг яқинлари Қурмонжон датқанинг эсталиги олдига тўпланиб, қонун қўпол бузилаётганини айтишди.

«Оммавий қамоққа олиш қонунга зид бўлган. Уларнинг уйида тинтув суд

Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг оналари ва яқинлари. Сурат: «Азаттык»

қарорисиз ўтказилган, қамашнинг муддати ҳам ноқонуний узайтирилди», — деди Асия Сасикбаеванинг синглиси Асил Айтбаева.

Клара Сооронкулованинг опаси эса Нурия Сооронкулова синглиси «бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери очликда эканини ҳамда унинг соғлиғи ёмонлашиб кетганини» таъкидлади.

Тўпланганлар «Озодлик!», «Ватанини севиш — жиноят эмас!» деган шиорларни айтишди.

Аввалроқ, 20 декабрь куни Бишкекдаги Панфилов боғи ёнида Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганларнинг қариндошлари йиғилиб, ҳукуматдан «ҳеч бўлмаганда сиёсий маҳбусларни уй қамоғига чиқаришни» талаб қилган эди.

Қирқ нафарга яқин киши қамоқхонадаги қариндошларининг суратларини кўтариб, асосий талаблари маҳбусларни озод қилиш ва президент Садир Жапаров билан шахсан учрашиш эканини айтишган.

Октябрь ойи охирида Кемпиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган 30 га яқин фаол ва сиёсатчи ҳибсга олинган эди. Улар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга» уринишда айбланмоқда.

12 ва 14 декабрь кунлари шаҳар суди ҳибсга олинганларни 20 февралгача қамоққа олди. Кейинроқ Кемпиробод иши бўйича ҳибсга олинган 19 киши суд қарорига норозилик билдириб, очлик эълон қилгани маълум бўлди. Бироқ Жазони ижро этиш хизмати «Клопп»га 11 киши расман очлик эълон қилганини маълум қилди.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқ ҳимоячилари очлик эълон қилганларнинг аҳволи оғирлашганини айтишмоқда.