Кампиробод иши: Қамоқдаги фаол Акматов ҳукуматдан таъқибларни тўхтатишни талаб қилди

274
Айданбек Акматов. Сурат: «Азаттык»

Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинган ва очлик эълон қилган фаол Айданбек Акматов қамоқхонадан хат ёзди. Мактубни унинг тарафдорлари 20 декабрь куни эълон қилди.

Акматов ҳокимиятдагилардан «сиёсий таъқиблар, сўз эркинлигига босим ва парламентга зўравонлик билан муносабатда бўлишни бас қилишни» талаб қилди.

Шунингдек, у ўзининг ҳибсга олиниши ва «ҳокимиятни эгаллаб олиш»да айбланишини «ўта сиёсий таъқиб, ўта ўзбошимчалик ва ноқонунийлик» деб баҳолади.

«Биргина одам терговчи, прокурор, судья бўлиб қолганда қонунлар, инсон ҳуқуқлари қўпол равишда поймол этилиб, 70 ёшдан ошган кекса аёллардан тортиб, ёш йигитларгача ҳеч қандай сабабсиз ҳибсда сақланади. Терговчилар, прокурорлар ва судьялар важларга қулоқ солмаяпти», - деди у.

Шу билан бирга, Акматов «прокурор ва судьялар юқоридан келган буйруқни бажариш шарти билан сиёсий очлик эълон қилишдан бошқа чораси йўқлигини» таъкидлаган.

«Халқаро ҳамжамият, қирғиз халқи бизга нисбатан бўлаётган сиёсий таъқибларни, қонунизлардан хабардор бўлсин. «Ҳукумат менинг ҳаётим ва соғлиғимнинг хавфсизлиги, сиёсий очарчилик даврида оилам келажаги учун масъулдир», — дея якунлади у ўз мурожаатини.

Айданбек Акматов октябрь охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилгани учун ҳибсга олинган 30 га яқин фаол ва сиёсатчидан биридир. Улар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга» уринишда айбланмоқда.

12 декабрь куни шаҳар суди Акматов ва яна бир қанча фаол ва сиёсатчиларни 20 февралга қадар қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган. Кейинроқ Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинган 19 киши суд қарорига норозилик билдириб, очлик эълон қилгани маълум бўлган.

Муаллиф: Айпери Ақилбек қизи