Тергов изоляторида очлик эълон қилган собиқ депутат Орозийм Нарматова тўлиқ текширувдан ўтишга улгурмади. Бу ҳақда «Азаттик»қа унинг адвокати Гуляна Убалиева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ТИЗО ходимлари Нарматовани диагностика марказига кеч олиб боришган ва шу сабабли соғлиғини тўлиқ текширишга улгурмаган.
«Ҳатто қон топширишга ҳам улгургани йўқ. Унинг юраги оғриётгани учун улар унинг ошқозонини текширишга ҳам улгурмадилар. Томография аппаратида у бир ярим соат ётиши керак экан. Аҳволи оғир бўлгани учун у узоқ вақт ётолмади. Юраги ҳам тўлиқ текширилмаган, чунки бунинг учун Нарматова бир кундан ортиқ аппарат кийиб юриши керак экан. Унинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда», - дейди адвокат
Жазони ижро қилиш хизмати эса Убалиеванинг билдируви бўйича «Клооп»га изоҳ берганича йўқ.
Орозайим Нарматова 20-декабрда соғлиғини текширтириш учун ҳусусий тиббиёт марказига олиб борилган.
Мустақил шифокор Бермет Бариктабасова Нарматованинг соғлиғини текшириб, «аҳволи қаноатланарли эмас» деб хулоса чиқарган. У собиқ депутатнинг ҳоли кетиб, нафас етмай, юраги ва кўкраги қисилиб, сув ичганда қусиб, қорни ва боши оғриётганини айтган.
Шунингдек, Бариктабасова Нарматова очлик эълон қилгандан бери, беш кун ичида беш килограммга озиб кетганини ҳам ёзган.
Очлик эълон қилганларнинг орасидан Нарматова билан фаол Перизат Суранованинг аҳволи баридан ёмон бўлмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари аёлларга бир неча бор тиббий ёрдам кўрсатишни илтимос қилиб мурожаат қилишган, агар уларга ёрдам кўрсатилмаса у қийноққа тенг бўлашини билдиришган.
Жазоларни ижро қилиш хизматидан «ишлари кўплигини» айтиб, Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг аҳволи бўйича маълумот беришдан бош тортишган.
14-декабрда Клара Сооронкулова, Перизат Суранова ва Рита Карасартова суднинг уларни 20-февралга қадар қамоқда қолдириш қарорига норози бўлиб, сиёсий очлик эълон қилишган. Кейинчалик Кампиробод иши бўйича қўлга олинган 19 киши очлик эълон қилганини хабар қилган.