Жалолободда ўгай қизини шафқатсизларча ўлдирган шахс 15 йилга қамалди

359
Сурат: «Справедливость» ташкилоти

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида икки ярим ёшли қизни шафқатсизларча калтаклаб ўлдирган киши 15 йилга озодликдан ажратилди. Мазкур қарорни Олий суд чиқарди.

Воқеа 2019-йили бўлган. Жиноятда гумонланувчи — қизнинг ўгай отаси.

Маълумотга кўра у 2018 йили 25 ёшдаги аёл билан турмуш қуриб, унинг биринчи никоҳидан туғилган қизи билан бирга яшаё бошлаган. Шахс қизга ўша йилдан бошлаб мислсиз зулм қилиб, ноҳуш ҳаракатларни қилган.

2019-йилнинг 15-мартида зўравон ўгай қизини қаттиқ калтаклаб, шафқатсизлик билан злдирган. Суд-тиббий экспертизанинг натижаси қизнинг бутун танаси жабрланганини кўрсатган.

Сузоқ туман ИИБнинг ходимлари тергов амалларини бошлаганда жиноятчи хотинини барча жавобгарлигини бўйнига олишга кўндириб, уни қамоқдан чиқариб олишни ваъда қилган. Хотини аввалига розилик бериб, айбни тан олган. Аммо кейинчалик айбловлардан бош тортиб, воқеанинг тафсилотларини айтиб берган.

Биринчи мажлисда Сузоқ туман суди айбланувчини 4 йилу 6 ойга озодликдан ажратган. Кейинчалик Жалолобод вилоят суди айбланувчини амнистия билан 10 йилга ҳукм қилган (унга кўра жазо муддати 1/3га қисқарган).

Жорий йилда эса Олий суд амнистияни бекор қилиб, уни тўлиқ 15 йилга озодликдан ажратди.