Сокулук: Хотинини ўлдиришда айбланган шахс 15 йилга ҳукм қилинди

254

Диққат, материалда ўлдирилган аёлга қандай зарарлар етказилгани тасвирланади. Агар бундай маълумотни ўқишга тайёр бўлмасангиз, матнни давом эттирмаганингиз яхши.

Олий суд хотинини ўлдиришда гумонланган Сокулук туманининг 40 ёшдаги турғунини 15 йилга ҳукм қилди.

Ишнинг материалида 2021-йилнинг 16-майида маст киши хотинини уч соат давомида таёқ билан ургани айтилади.

Суд-тиббий экспертиза аёл қўли-оёғи қаттиқ жароҳат олгани оқибатида қўзғалган ўткир ўпка-юрак дардидан вафот этганини аниқлаган.

2021-йилнинг октябрида Сокулук туман суди айбланувчини ўта шафқатсизларча одам ўлдириш моддаси билан 15 йилга ҳукм қилган. Кейин Чуй вилоят суди жазони енгиллатиб, айбдан шафқатсизлик ҳақидаги бандни олиб, 12 йиллик жазо тайинланган.

Шунга қарамай Олий суднинг коллегияси биринчи инстанциянинг ҳукмини, аниқроғи 15 йиллик ҳукмни кучида қолдирган.

Судда айбланувчи айбини қисман тан олиб, аммо хотинини фақатгина «беш -олти марта уриб, уч соат давомида урмаганини» айтди.

Қирғизистондаги фемицид

2022-йилнинг тўққиз ойида оилавий зўравонликдан 15 аёл вафот этган. ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган. Бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.

WPS (Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги индекси) маълумотларига кўра, Қирғизистон Марказий Осиё республикалари орасида аёллар учун энг хавфли давлат ҳисобланади. Ушбу глобал рейтингда Қирғизистон аёлларнинг мақоми баҳоланган 170 давлат орасида 97-ўринни эгаллаган.

«Клооп»нинг таҳлили Қирғизистонда аёллар — ўртача ўн ҳолатнинг саккизида — эркакларнинг қўлидан ҳалок бўлганини кўрсатган. Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳидаги одамлари ёки собиқ шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агрессор қонун билан жазолаш жуда қийин — кўп жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабаб жавобгарликка тортилмаслигини билган агрессорларнинг қўлида жабрланган аёллар ўлиб қолиши ҳам мумкин.

*Фемицид— одатда эркакларнинг аёлларни ёмон кўришидан, гендер жиҳатидан камситишлар натижасида ва ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмгани учун ўлдириши.