Бир сурат билан: Бишкекда Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг яқинлари тўпланди

240
Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг яқинлари. Сурат: Найзабек Мукамбетов/Kloop

20-декабрда Бишкекдаги Панфилов паркида Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг яқинлари тўпланиб, қариндошларини озод қилишни талаб қилишмоқда.

Уларнинг айтишича, тадбир ўтказилиши ҳақида олдиндан маълум қилишмаган. Шунингдек улар йиғинни «акция» ёки «митинг» деб атагани йўқ, шунчаки «учрашув» эканини айтишди.

Бунга қадар ҳуқуқ ҳимоячилари Кампиробод ишининг 19 фигуранти очлик эълон қилганини билдирган. Аммо Жазоларни ижро қилиш хизмати «Клооп»га расмий 11 киши очлик эълон қилганини айтган.

Кейинчалик сиёсий очликка ТИЗО-1даги Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров ҳам қўшилган. Очлик эълон қилишнинг бешинчи кунида эса фаоллардан бири Перизат Суранованинг аҳволи «ўта оғирлашиб, мустақил ҳаракат қила олмай қолгани» айтилган.

Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан ва уни ҳимоя қилиш учун қўмита тузган фаол ва сиёсатчилар 23-октябрда қўлга олинган.

ИИВ уларга «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан айб қўйилган. Кейинчалик суд қўлга олинган 20дан ортиқ одамни ТИЗО-1га киргизган.