Собиқ премьер Сариев Савдо-саноат палатасининг президенти бўлиб сайланди

275

Савдо-саноат палатасининг президенти бўлиб собиқ ҳукумат бошчиси Темир Сариев сайланди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га муассасанинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Сариев бу хизматга кўпчилик овоз билан сайланди. Палатанинг президентлик хизмати учун овоз бериш вақтида Сариев муассаса тадбиркорлар учун имкониятларни яратади деб ваъда қилди.

Савдо-саноат палатасининг етакчилик хизматига Сариев билан бирга тадбиркор Жоодар Сайдилкан ҳам номзодини кўрсатган. Сайдилканнинг ўзи айтишича, у сайловга қатнашишдан бош тортган ҳамда натижасини тан олмайди.

«Савдо-саноат палатаси низомида бир аъзо бир овозга эга эканлиги кўрсатилган. Йиғилишда барча аъзолар овоз беришлари керак эди. Улар яширинча делегатларни ўзлари танладилар. Бир аъзо бир овоз [тамойил] таъминланмаган. Мен бу ифлос сайловни тан олмаганим учун кетдим», деди у «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Тадбиркор, шунингдек, Савдо-саноат палатасидаги аъзоликни тўхтатиб, палата ўзгаришга тайёр эмаслигини қўшимча қилди.

Палата матбуот хизматининг «Клопп»га маълум қилишича эса, Саидилкан сайловда ўз дастурини тақдим этган, бироқ қайсидир бир вақтда ўз норозилигини билдириб, залдан чиқиб кетган Шундан сўнг овоз бериш давом этган. «Саидилкан иштирок этмаслигини маълум қилмаган», — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

«Шумкар логистика» компанияси бош директори Авазбек Керимбаев ҳам Савдо-саноат палатаси президентлигига номзодини қўймоқчи бўлиб, бироқ кейини у ўз номзодини қайтариб олган.

Савдо-саноат палатасини 12 йил давомида бошқарган Марат Шаршекеев ноябрь ойи охирида истеъфога чиққан. У ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этган.

Савдо-саноат палатаси Қирғизистон ишбилармонларини бирлаштирган мустақил ташкилотдир. Ташкилотда рўйхатдан ўтган тадбиркор ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилиш учун тегишли лицензиялар, сертификатлар, экспертизаларни олиши мумкин. Ҳозирги вақтда палатага 1200 та фавқулодда ёрдам компаниялари киради.

Сариевга қарши жиноий иш

2021 йил 3 август куни Темир Сариев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг  идоралараро тергов гуруҳи томонидан «Қумтор» иши бўйича ҳибсга олинган эди. Кейин у Жиноят қидирув бошқармасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, Сариев Иқтисодиёт вазири ва «Қумтор Голд Компани» фаолиятини текширган давлат комиссияси раиси бўлиб ишлаган вақтида компания томонидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини бир неча миллиард сомга камайтирган. МХДҚнинг қайд этишича, собиқ бош вазирнинг хатти-ҳаракатлари давлатга «катта зарар» келтирган.

Сиёсатчининг адвокатлари айбловларни «абсурд» деб атаган. Сариевнинг ўзи Вазирлар маҳкамасининг Экология ва иқлим давлат қўмитаси раиси Динара Қутманованинг «ёлғон кўрсатмаси туфайли» қамоқда эканини айтган.

Ўтган йилнинг 20 ноябрида сиёсатчи ҳеч қандай эҳтиёт чораси кўрсатилмаган ҳолда озодликка чиқарилган эди.