Бишкекда Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича лойиҳанинг офиси очилади

244

Бишкекда Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича лойиҳанинг офиси очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати билдирди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, 454 километр узунликдаги янги темир йўлнинг техник-иқтисодий асосномасини 1 июнга қадар тайёрлаш режалаштирилмоқда. Айни вақтда лойиҳани бошқаришнинг шакли ва тартиби ҳозирча муҳокама қилиниб, шунингдек халқаро молия ташкилотлар билан сўзлашувлар олиб борилмоқда.

Бир гуруҳ хитойлик мутахассислар дала ишларини якунлади ва яқин орада лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини кейинги экспертизадан ўтказиш учун Қирғизистон ва Ўзбекистон томонларига топширади.

2022 йилнинг сентябрида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида уч давлат вакиллари Қирғизистон ҳудудидаги «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган эди.

Келишувларга кўра, темир йўл Торугарт — Арпа — Макмал — Жалолобод маршрути бўйича ўтади.

“«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиши Қирғизистоннинг транспорт тармоғидаги аҳамиятли лойиҳа бўлиб ҳисобланади. [...] Лойиҳа транзит юк ташишнинг халқаро бозорида рақобатбардошликка чидамлиликни масофани ҳамда юк етказиш вақтининг қисқартириш орқали орттиради», — деб таъкидлашган қирғиз президентининг администрациясидан.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, янги темир йўл Евросиё континентал кўпригининг жанубий тармоғига айланиши ва Жануби-Шарқий, Ғарбий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига йўл очиши керак.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаровнинг айтишича, лойиҳанинг тахминий қиймати 6 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шарқ билан ғарбни боғловчи йўл

Хитойдан Қирғизистонга, ундан кейин Ўзбекистон, Эрон, Туркия орқали ўтиб, Европага чиқувчи темир йўлини қуриш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганига 20 йил бўлди.

Бу йўл Қирғизистонга деярлик бутун Осиёни — Хитойнинг этагидан бошлаб Форс кўрфазигача боғловчи континентал кўприкнинг бир қисми бўлиш имкониятини беради.

Магистралдан йилиги 7 млн тоннадан 13 млн тоннагача юк ташиш мумкин бўлади деб кутилмоқда. Қирғизистоннинг ҳисоби бўйича уларнинг 80%и транзит, қолгани — Қирғизистоннинг ўз савдо-сотиғи бўлади. Аввал Қирғизистон транзитнинг ўзиданоқ йил сайин 200 млн доллар даромад олиши мумкинлиги айтиб келинган.

Май ойида Садир Жапаров темир йўлнинг қурилиши 2023 йили бошланишини айтган.