Аргентина Францияни мағлуб этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

291

Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида Францияни мағлуб этди.

Жамоалар асосий вақтни 2:2 ҳисобида якунлаб, қўшимча дақиқаларда гол уришди. Пенальтилар сериясида аргентиналикларнинг қўли баланд келиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Учрашувда ҳисобни Аргентина терма жамоасининг етакчиси ва сардори Лионел Месси 23-дақиқада пенальтини голга айлантириб очди. Ҳужумчи Анхел Ди Мария 36-дақиқада дублга эришди. Франция терма жамоасининг футболчилари аргентиналикларнинг голларига иккинчи бўлим охирларидаёқ жавоб қайтаришди – 80-дақиқада ҳужумчи Киллиан Мбаппе икки дақиқа ичида иккита гол, биттасини пенальтидан киритди. Месси 108-дақиқада қўшимча бўлимда дубль қайд этган бўлса, 118-дақиқада Мбаппе хет-трик қайд этди.

Аргентина терма жамоаси уч карра жаҳон чемпиони бўлди. Бунгача аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда жаҳон чемпиони бўлишган.

Футбол бўйича Хорватия терма жамоаси арафасида Марокаш терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Қатардаги жаҳон чемпионатининг бронза медалининг соҳибига айланди.