Садир Жапаров Қатарда ўтувчи жаҳон чемпионатининг финал учрашувига таклиф қилинган

239

Президент Садир Жапаров 18-декабрда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашуви ўтаётган Қатарга учиб кетди. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати Жапаров у ерга амалий ташриф билан борганини билдирган. Бу орада Қатар ОАВси Жапаров Қатарга футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал учрашувига меҳмони сифатида чақирлганини ёзди.

Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбаев бунга муносабат билдириб, Қатар амири Қирғизистон президентига мамлакатга ташриф буюришни, жумладан, жаҳон чемпионатининг финал ўйинига шахсан таклиф қилганини айтди. Султонбаев Жапаров Қатарга амалий иш ташрифи билан келганини таъкидламоқда.

«Президент Жапаров Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Танининг шахсий таклифига биноан амалий ташриф билан Қатарга келди. [...] Қатар амири Жапаровни шахсан Қатарга ташриф буюришни таклиф қилди, жумладан 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати финал ўйинига ҳам», — деб ёзди у ўзининг Фейсбук саҳифасига.

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида Францияга қарши майдонга тушади.

Садир Жапаров бир неча бор футболга бўлган иштиёқи билан ажралиб турган. У мунтазам равишда «Мурас» турнирларини ташкил этиб, майдонда президент маъмурияти, мансабдор шахслар, депутатлар ва бошқа давлат хизматчиларининг жамоалари ўзаро мусобақалашиб туради.

Мурас турнири шу вақтгача уч марта ўтказилган. Улардан иккитасида Жапаров энг яхши тўпурарга айланиб, унинг жамоаси эса биринчи ўринни эгаллаган. Охирги турнирда президент жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, 300 минг сомга эга бўлган.