Шайхлар ошпазларига қатлама тайёрлашни ўргатиш учун Лира опани Абу-Дабига таклиф қилишди

212

Блогер Адилет Ногойбаев TikTok’да қирғиз қатламаси Бирлашган Араб Амирликларини забт этаётганини айтиб берди.

У араб шайхлари Иссиқкўл вилоятига бориш йўлининг бўйидаги «Апамдын чайы» кафесида қатлама тайёрлаган Лира опани ўз ошпазларига мастер-класс ўтиб бериш учун чақиришганини билдирди.

 

@adilet_nogoibaev_ Кыргызская каттама покорила Шейхов 😍🇦🇪🇰🇬 #адилетногойбаев #adiletnogoibaev #путешествие_года #кыргызстан #казахстан #узбекистан #абудаби ♬ оригинальный звук - Adilet Nogoibaev

Тадбиркор Жоодар Сайдилканнинг айтишича, шайхлар қатламадан тановул қилиб кўриб, ёқтириб қолишган.

«Жаноб Муҳаммад шайх дўстларига сюрприз қилиш учун Лира опани ва оиласини ўз ҳисобидан Абу-Дабига чақирди. Улар бу ерда икки ҳафта дам олишади. Барча харажатларни жаноб Муҳаммад ўзи кўтаради ва улар бу ерга келиб, унинг ошпазларига қатлама тайёрлашни ўргатгани учун катта мукофот беради», — деди у.

«Апамдын чайы», «Апамдын каттамасы» деб аталган кафелар Иссиқкўл вилоятига боришда Боом қапчиғайига етмай жойлашган. Мазкур кафелар мижозларини қатлама ва қаймоқ билан кутиб олиши орқали танилган. Бундан ташқари, «Апамдын чайы» чет эллик сайёҳларнинг орасида ҳам машҳур бир брендга ва таниқли ерга айланган.