9-декабрда ногиронлиги бор фуқаролар Бишкекдаги ЦУМ савдо марказининг ёнидаги ер остидаги кўприкда акция ўтказишди. Улар денгиз филини (Ждун) эслатган кийимларни кийиб олиб, ҳукуматдан тенг ҳуқуқликни талаб қилишди.
Тадбир 10-декабрь Инсон ҳақларининг халқаро куни муносабати билан ўтди. Унда тўрт фаол «Биз бирдек имокниятларни кутмоқдамиз» деган ёзуви бор қоғозни ушлаб турса, бешинчисининг қўлида «Кутяпман» деган ёзувли қоғозни кўриш мумкин.
Акциянинг ташкилотчиси ва «Тендик» ногиронлиги бор уюшмаси ташкилотининг етакчиси Гулмира Казакунова ногиронлиги бор одамлар бошқа одамлар каби ҳуқуққа эга бўлиши кераклигини таъкидлаб, аммо ҳукумат уларги эътибор бермаётганини айтди.
«Бизга ҳеч қандай имкониятлар тузилмаган, биз билим олиш ва ишга ўрнашиш ҳуқуқини фойдалан олмаймиз. Биз ҳеч бир идорага эмин-эркин кира олмаймиз. Жамоат транспортидан эркин фойдалана олмаймиз. Биз кутаётган денгиз филининг (Ждун) образини танлаб олдик», — деди у.
Шунингдек, акциянинг иштирокчиси Света Эсенказиева жамоат транспортига ногиронлиги борлар коляскаси билан кира олмаслигини таъкидлади.
«Биз автобусга туша олмаймиз, кира олмаймиз. Ҳайдовчилар бизни олиб кетмайди. Троллейбусларда ҳам шундай муаммо», — деди у.
Қирғизистонда камида 197 минг инсоннинг ногиронлиги бор. Улар учун инфраструктура ноқулай, жамоат транспорти билан тўлақаонли фойдалана олишмайди. Шунингдек улар иш топа олмай, жамоатчилик томонидан қабул қилинмай келишади.
2019-йилнинг 14-мартида қирғиз ҳукумати ногиронларнинг ҳуқуқлари бўйича Бирлашган миллатлар ташкилоти конвенциясининг ратификациясига қўл қўйган. Қирғизистон мамлакатда яшаган 20 минг нафарга яқин ногиронларнинг ҳуқуқларини сақлашга ҳамда ҳимоя қилишга мажбурият олган. Шунга қарамай ҳозирча бу борада етарли ишлар амалга оширилгани йўқ.