9-декабрда Бишкекдаги инвестиция саммитида Қирғизистон ва Россия Балиқчи – Қўчқор — Қара-Кече темир йўлини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда амалга ошириш бўйича Меморандумга қўл қўйишди. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» ишхонасининг сайтида хабар қилинади.
Ҳужжатга «Қирғиз темир йўли» билан «Россиянинг экспорт маркази» ҳамда «РЖД Интернешнл» қўл қўйди.
«РЖД Интернешнл» МЧЖ — темир йўл қуриш ва технология бўйича хизмат кўрсатишнинг мажмуасини таклиф қилади, у лойиҳалардан бошлаб, лойиҳанинг кейинги фаолиятигача «тўлик тайёр» қилади.
«Россия Экспорт Маркази» ОАЖ - бу россиялик экспортчиларни молиявий ва номоддий қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўрсатувчи компаниялар гуруҳини бирлаштирган ҳолда, товар бўлмаган экспортни қўллаб-қувватловчи давлат муассасаси.
«Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичи - узунлиги 63 км бўлган Балиқчи-Қўчқор темир йўли участкасини қуриш. 2022 йилда 5 км темир йўл қурилиши режалаштирилган бўлса, ҳозирда иш 90 фоизга бажарилган. Қурилиш Қирғизистон темир йўлининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Уларнинг маълумотига кўра, стратегик лойиҳа янги темир йўл узелининг пойдеворини тузади, Иссиқкўл ва Норин вилоятларини ривожлантириш учун имкон яратади.
Келгусида темир йўл Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича лойиҳалаштирилган темир йўл билан боғланиши мумкин.
«Бу бутун Марказий Осиё минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади, Қирғизистон ҳудудида ягона темир йўл тармоғини яратади ва мамлакат темир йўл салоҳиятини тўлиқ очиб бериш йўлидаги муҳим қадам бўлади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.