Ижтимоий тармоқда Жапаровнинг товони қизил туфлиси муҳокамада — бу каби оёқ кийими 1000 доллар туради

301

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Қирғизистонда ўтаётган ЕОИИга аъзо давлатларнинг саммитига келган президентларни кутиб олган Садир Жапаровнинг оёқ кийимига эътибор қаратишди.

Кадрда Жапаровни туфлисининг товони қизил экани кўринади. У Франциянинг Christian Louboutin брендининг туфлиси бўлиши мумкин. Бренднинг сайтида президентникига ўхшаш моделдаги туфли 945 доллар (Миллий банкнинг курси билан олганда 80 минг сомдан кўпроқ) туриши айтилади. Шунга ўхшаш бошқа туфлиларнинг нархи Москва ЦУМида 72 150 рублдан ( 98 минг сомдан кўпроқ) сотилади.

 

Садир Жапаровнинг кийимлари биринчи марта муҳокама қилинаётгани йўқ. Президентнинг янги курткасининг нархини билиш ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар учун одатга айланиб бораётгандек.

Шундай қилиб, Жапаров бунга қадар халқ олдида 400 минг сомлик кардиган кийиб, Италиянинг Stefano Ricci’нинг ярим миллион ҳамда Loro Piana брендларининг 1,2 млн сомлик курткалари, шунингдек 98 минглик чанғи костюми билан чиққан.

Ҳаммуаллиф — Зулайка Эркимбаева.