«Ўзини осмаган бўларди». Ўқувчи қизнинг ўлимида гумонланганларнинг яқинлари улар ўз жонига қасд қилмаган бўларди дейишмоқда

3035
ИИВ тарқатган Айдайни ўлдиришда гумонланаётганларни уч нафарининг сурати

Ўқувчи қизни зўрлаш ва ўлдиришда гумонланиб қўлга олинганларнинг яқинлари гумонланувчилар ТИЗОнинг икки бошқа камерасида бир вақтда ўзини осиб жонига қасд қилганига ишонишмайди. Улар «Клооп»га вафот этганларнинг баданида доғлар борлигини билдиришди. Бундан ташқари, улар бўлган воқеага терговни шахсий назоратига олишини ваъда қилган президент Садир Жапаровни ҳам айблашмоқда.

Қадамжой туманида 14 ёшдаги Айдай Кочкоровани ўлдиришда гумонланганларнинг икки нафарининг жасади 4-декабрга ўтар кечаси Ўшнинг ТИЗОсида топилган. Жазони ижро қилиш хизматидан (ЖИХ) гумонланувчиларнинг ўлимига ўз жонига қасд қилиш сабаб эканини айтишган.

«Режим объектидаги камерада Ш.М. ва У. ўғли С. ўзларини осиб олишган [...] Дастлабки маълумотлар бўйича, айбланувчиларнинг жасадларида ҳеч қандай жароҳатлар йўқ», — деб билдиришган журналистларга Бош прокуратурадан.

Уларнинг бири ўлимидан аввал онасига юборган хатда Ўшдан бошқа адвокат ёллашни, ҳозиргичи унга қарши ишлаётгани ёзилган; у айби йўқлигини ёзиб, яқинлари ундан рози бўлишини илтимос қилган.

Шу билан бирга суд тиббий эксперт Улугбек Абдулазимов жасадларнинг биридан «бегона» (эски), жасадга хос бўлмаган доғларни топган. Вафот этганларга ташқи таъсир бўлган бўлиши мумкинлиги ва уларнинг баданларидаги калтакланиш излари ҳақида «Клооп»га уларнинг яқинлари ҳам билдиришди.

Ўлдирилган қиз ҳақида нималар маълум?

Қадамжой туманига қарашли Ташдўбў қишлоғининг 14 ёшдаги турғуни Айдай Кочкорова оиланинг ёлғиз қизи бўлган. Қизни 10 ойлик вақтида ота-онаси бувисининг қўлига қолдириб, Россияга ишлагани кетишган, охирги йиллари ўша ерда яшаб, қизига баъзан-баъзан келиб туришган.

Айдай Кочкорованинг онаси «Клооп»нинг журналистларига қизи билан тушган суратини кўрсатмоқда. Сурат: «Клооп»

Қизнинг жасадини сентябрнинг бошида Ноогардан қишлоғининг олдидан ўтган сел ўтувчи канал остидан чўпон кўриб қолган — канал Айдай яшаган қишлоқдан бир неча киллометр узоқда жойлашган. Милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар борлигини айтишган. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, қиз ўлдирилишдан олдин зўрланган.

Қизни ўлдиришда гумонланганларнинг уч нафари — 24 ёшдаги Султанбек, 25 ёшдаги Машрап ҳамда 27 ёшдаги Денис — жиноятнинг эртасигаёқ қўлга олинган. Милиция Дениснинг машинасида далиллар — «гумонланувчилар қизни ўлдиришда қўлланган буюмлар» — топилганини айтиб, машинани далил буюм қатори олиб қўйишган.

Айдай бувиси билан яшаган Таш-Дўбў қишлоғи, 2022-йилнинг сентябри. Сурат: «Клооп»

Қизни ўлдиришда гумонланганларнинг уч нафари  — 24 ёшдаги Султанбек, 25 ёшдаги Машрап ва 27 ёшдаги Денис — жиноятнинг эртасигаёқ қўлга олинган. Милиция Дениснинг машинасида далиллар — «гумонланувчи қизни ўлдиришда қўлланган буюмлар» — топилганини айтиб, машинани далил буюм қатори олиб қўйишган.

Сўроқдан бир неча кун ўтгандан кейин яна бири қўлга олинган — балоғатга етмаган мактаб ўқувчиси Элдияр.

Қўлга олинганлар — Айдай яшаган Таш-Дўбў қишлоғидан узоқ бўлмаган ва қизнинг жасади топилган кўприкка яқин жойлашган Абдусамат ҳамда Ноогардан қишлоқларининг турғунлари. Уларни ҳамқишлоқларининг айтишича, гумонланувчилардан бири машина таъмирлаб, иккинчиси — ошпаз, яна бири — сартарош бўлиб ишлайди. Уларнинг иккиси — синфдошлар, Элдияр эса — қўлга олинганлардан бирининг жияни. Уларнинг энг каттаси — Денис — оилали, тўрт ойлик боласи бор.

Терговчилар қизнинг ўлим тафсилотларини ошкор қилмаётган эди.

Қизи ўлдирилганини эшитиб Россиядан қайтиб келган Айдайнинг ота-онаси қизини ўлдирганларни ўлим жазосига тортишни ёки «одамларнинг қўлига» ўтказиб беришни талаб қилишган (Қирғизистонда ўлим жазоси 2007-йили бекор қилинган). Бу орада Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари педофилия учун ўлим жазосини киргизишни таклиф қилишган. Депутатларнинг бир қисми ва экспертлар бу таклифни танқид қилишган — улар жазони бундай йўл билан кучайтириш акс натижа беришини кўрсатган халқаро жиноят ва жазо тажрибасига таянишмоқда.

Президент Садир Жапаров эса «қирғиз халқи қадимдан қиз болага алоҳида муомала қилганини» таъкидлаб, мактаб ўқувчисининг ўлимига боғлиқ ишни шахсий назоратига олган. Бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳам иш шахсий назоратида эканини билдирган.

Айдайнинг жасади топилган Ноогардан қишлоғидаги сел ўтувчи канал. Сурат: «Клооп»

Орадан уч ой ўтгандан кейин гумонланувчиларнинг икки нафари, Машрап билан Султанбек осилган ҳолда топилган. Уларни ҳар бири, Жазони ижро қилиш хизмати билдирганидек, икки бошқа камерада ўтиришган. Бу воқеа бир кечанинг ичида, вафот этганларнинг яқинларига кўра, гумонланувчилар Қадамжойдан Ўшдаги ТИЗОга кўчириб келинган куннинг эртасига бўлган.

Жароҳатлар, бир вақтда ўз жонига қасд қилиш ва бош шубҳали вазиятлар

«Биз айбдор деб ҳеч кимни, бир нарса дея олмаймиз ҳозир. [...] Елкасида доғлар бор экан. [Суратга] олганмиз, аммо ҳозир бировга жўнатишдан ҳам қўрқиб қолдик», — деди «Клооп»нинг мухбирига осилган ҳолда топилган Ш.М.нинг яқини Таштемир Шадибеков.

«Бор, бор, бор», — деб тасдиқлади укасининг танасида калтаклаш излари қолганини гумонланувчининг катта акаси Муктарбек. Ички ишлар вазирлиги уни У. ўғли С деб атамоқда.  «Улар бўйича барчасини тасвирга олиб, видео қилиб олдим, — дейди Муктарбек. — Булар [уларнинг ўлимига айбдорлар] қонун олдида жавоб беради. Қандай қилиб ўлдиришди, қандай жароҳатлари бор, барчасини видеога олганман».

Вафот этганларнинг қариндошлари Ўшнинг ТИЗОсида икки бошқа камерада ўтирган гумонланувчилар бир вақтда ўз жонига қасд қилишидан шубҳаланишмоқда.

Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказининг ходимлари 2021-йили Ўшдаги ТИЗО-5га бориб тасвирга олган сурат. Ўшанда улар муассасанинг камераларида ўринлар қолмаганини айтишган.

«3-декабрда Ўшдаги турмага кетган экан, — дейди Таштемир Шадибеков. — 4-декабрга ўтар кечаси бўляпти бу иш. Кейин бизга 4-декабрь куни соат 10:00да хабар келди. Кечки соат 02:00да бўлган воқеани дарҳол айтиш керак эди, эртасига 10:00да айтишди. Кейин бордик, борсак, болалар ўликхонада экан».

«Борсак болаларни ёриб [сўйиб — таҳр.] бўлишибди, — деб билдирди Шадибеков. — Киндигидан бошлаб кекирдакларигача кесишибди, бошини ҳам».

Бунинг бари Шадибековда саволларни туғдирмоқда.

«Биринчидан, биздан сўрамай ёришга ҳаққи борми уларнинг? Иккинчидан, нима учун бизга кеч айтишади? Кечаси ўлса, кундузи соат 10да айтишди. [...] Бунинг устига иккиси икки бошқа камерада бўлса, ўлим вақтини бир хил айтишмоқда — [бу ҳайратланарли]».

Гумонланувчилар ўз жонига қасд қилган деган расмий версияга уларнинг яқинлари ишонишмайди.

Муктарбек укаси У. ўғли С. ўз жонига қасд қилмаган бўларди, унга ҳеч қандай сабаб йўқ эди деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, охирги суд йиғинида айбнинг барини бошқа гумонланувчи бўйнига олган.

Бундан ташқари, Айдай Кочкорова ўлдирилган дейилаётган вақтда У. Ўғли С.ни далада ишлаб юрганини кўрган киши бу далилни терговда тасдиқлб берган дейди Муктарбек.

«Болалар ўзларини бўғмаган, — дейди у. — Ўлгани ўлиб бўлди энди. Ёлғиз Аллоҳ билан болалар билади, қандай ўлганларини».

Таштемир Шадибеков Ўшга ўтказилгунга қадар қариндошлари укаси Ш.М. билан Қадамжойда икки марта учрашганини, аммо улар укасидан ўз жонига қасд қилишга тайёрланаётгандек белгиларни сезишмаганини айтади.

«Ўзини-ўзи ўлдирадиган бўлишса, Қадамжойда уч ой ичида ўзларини ўлдириб олиши керак эли-ку, бу болалар, — дейди Шадибеков. — Кейин: икки боланинг ўлими бирдек вақтда бўлмоқда, икки бошқа камерада ўтириб. Икки бошқа [камерада ўтирган] дейишди бизга. Кейин бирининг ўлими соат 11дан кейин бўлибди, қандай бўлади шунда, тушуниб бўлмай турган нарсани айтишмоқда. 10 дақиқа фарқ билан ўлишибди, шундай дейишди».

У гумонланувчиларга изоляторда босим ўтказилган деб ҳисоблайди. «Ўзини-ўзи ўлдиргиси келса буни Қадамжойда қиларди-да. Улар [Ўшнинг ТИЗОсига] ўтказилганига 2 кун ҳам бўлмаган эди», — дейди Таштемир.

Гумонланувчиларнинг яқинлари сентябрда нима деган эди?

Сентябрда, ўқувчи қизни зўрлаш ва ўлдиришда гумонланганларнинг уч нафари қўлга олингандан кейиноқ «Клооп»нинг мухбирлари кабарчылары Кажамжай районуна барып, айыпталып жаткандардын туугандары жана достору менен сүйлөшүп келишкен. Күтүлгөндөй эле журналисттердин маектештери жакындарынын күнөө жоктугун айтышкан — бирок ошол эле учурда биринин айткандары бириникине дал келбеген учурлар болгон.

Балоғатга етмаган гумонланувчи Элдиярнинг онаси ўғлига босим ўтказилганини айтиб туриб олган.

«Биринчи келган куни кўрсатишмади [боламни]. Эртасига кўрсатганди, "нима қилди, сенга нима бўлди" десам, "мени мажбурлади" деб қучоқлаб йиғлаб юборди. “Нимага мажбурлайди, барини тўғри айт, қўрқмай айтавер" десам индамай қўйди болам. Болам қўрқиб қолибди», — деб айтди гумонланувчининг онаси.

Дениснинг дўсти — Усон — дўстини жиноят унинг машинасида бўлган деган тахминнинг асосида ушлаб кетишган деб айтган. Бошқа гумонланувчилар бўлса дўстини машинасини сўраб ҳайдаб кетишганини айтиб ишонтирган у.

Биринчи бўлиб қўлга олинган уч гумонланувчи яшаган Абдусамат қишлоғи. Сурат: «Клооп»

Дениснинг турмуш ўртоғи Гулзина эса эри ўша куни эрта билан дўстиникида уй таъмири билан шуғулланиб юрганини айтган. «Соат 13:00да Машрап деган бир бола, бўйич кичкина қора бола иккиси маши олиб келиб ташлаган. Машина эрта билан чиқиб кетганда кир аҳволда бўлган, кейин улар машинани тоза қилиб олиб келган», — деган у.

Машрап — ТИЗОнинг камерасида жасади топилган гумонланувчилардан бири. Унинг онаси «Клооп»нинг журналистларига берган интервьюсида ўғли машина бошқаришни билмайди деган эди.

ТИЗОда вафот этганларнинг яна бири — Султанбек. «Милициянинг айтишича, воқеа соат 08:00дан 09:00га қадар бўлган вақт оралиғида бўлган. Укам эса соат 8дан 12га қадар онам билан далада ҳосил териб юрган», — деган «Клооп»га акаси Муктарбек.

Шунга қарамай Муктарбекнинг айтишича, милиция бўлимида укаси билан учрашганда Султанбекдан кўзи тик қараб, ҳақиқатни айтишни талаб қилган. «Кўзимга қараб, “ака, мен қилмадим” деди. “Охиригача туриб берасанми?” десам, “туриб бераман” деди, — деб айтиб берган укасининг сўзларини Муктарбек. — Кейин адвокат келди. “Уялтирма” десам, “йўқ ака, уят бўлмайсиз”, деди менга».

«Нима учун Жапаров бу ишнинг барини назорат қилмади?»

Вафот этган икки гумонланувчининг қариндошлари бу воқеада президент Садир Жапаровнинг бевосита айби бор деб ҳисоблашади.

«Биз президент Садир Жапаровга мурожаат қиламиз, — дейди “Клооп”нинг журналистига Таштемир Шадибеков. — Президентимизнинг назоратида бўлгандан кейин суди бўлгунча ўлиб қолиш мумкин эмас эди. Президентимизнинг назоратида бўлди, ўша энди ёрдам бериб, ким, қандай бўлди, қандай ўлдирилган, Ўшда ўлдирилганми — шуни билиб беришни илтимос қиламиз-да».

Муктарбек укасининг ўлимига «биринчи навбатда президент Садир Жапаров» айбдор деб ҳисоблайди.

«Президент назоратга оламан деб нимага назорат қилмади? Назоратимда дегандан кейин жавобгар бўлиши керак-да. [...] Нима учун судга 2-3 кун қолганда болаларни ўлдириб қўйишади? (Айдайнинг ўлдирилиши бўйича жиноят иши судга 1-декабрда ўтказилган — «Клооп») Қараш керак эди, президент шуни айттими? Мен президентга ишонар эдим. Бошида ҳам сайловда қўл қўйиб берганман, президент бўлар экан, Қирғизистон ривожланар экан деб. Мен ишонганман. Қамчибек Ташиевга ҳам ишонганман», — деб арзланди акаси.