Фактчекинг: Садир Жапаровнинг бир йил ичида 40 тонна олтин тўплади деган билдируви ростми?

291

Ноябрь ойида бўлиб ўтган Қурултойда Қирғизистон президенти мамлакатда олтин қазиб олишнинг ақл бовар қилмайдиган даражада ошгани ҳақидаги хабар билан делегатларни ҳайратга солди.

Унинг айтишича, 2022 йилда мамлакат бир йилга етмаган вақтда 37,8 тонна олтин ишлаб чиқарган. Миллий банк шундай олтин борлигини тасдиқлади,  бироқ улар қайси муддат оралиғида олинганига аниқлик киритмади. Айни пайтда, ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда президент айтганидан деярли ярми кўп олтин ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Миллий банк заҳираларидаги олтиннинг бир қисми виртуал бўлиши ва металл кўринишида эмас, балки хорижий банклардаги ҳисобварақларда сақланиши мумкин.

«Мана бугун фахр билан айта оламанки, бир йил ичида 37,8 тонна олтинимиз тўпланиб, ҳозир Миллий банкда сақланмоқда. 40 тоннага яқин олтин бир йилда. Қирғизистон тарихида 40 тонна олтин йиғилгани ҳеч қачон бўлмаган». Бу ҳақда Садир Жапаров 2022 йил 25-26 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Халқ Қурултойида айтган.

Қирғизистон учун 40 тонна жуда кўп. 2022 йилнинг май ойида Иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Руслан Татиков Қирғизистонда йилига 20-25 тонна олтин қазиб олинишини маълум қилган эди. Маълум бўлишича, президент бир йил ичида мамлакатда олтин қазиб олиш ҳажми қарийб икки баравар кўпайганини маълум қилган. Бу ҳатто техник жиҳатдан ҳам мумкинми?

29 ноябрда Миллий банк ушбу долзарб саволга жавоб беришга ҳаракат қилган. Матбуот анжуманида Миллий банк вакили Аида Карабаева банк омборида 37,8 тонна олтин борлигини тасдиқлаган.

«31-октябрга кўра молиявий ҳисоботни кўрсангиз, унда олтинга боғлиқ икки пункт бор. Бу заҳирадаги 57 млрд сомлик олтин ёки 13 тонна олтин. Ҳамда шунингдек монетар бўлмаган олтин ва 118.4 млрд сомлик олтин заҳираси», — деган Карабаева.

Бироқ, банк вакилининг сўзларига кўра, бу ҳажмдаги олтиннинг ҳаммаси Миллий банк томонидан 2022 йилда сотиб олингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Қолаверса, гап фақат жисмоний олтин ҳақида кетяптими ёки бу ҳажмга хорижий банклардаги «металл ҳисоблар» ҳам кирадими, аниқ эмас.

Шунда 2022-йили қанча олтин қазилган?

Кейинчалик, Миллий банк «Клооп»нинг бу кўламда қанча металл ва металл бўлмаган олтин борлиги (37,8 тонна) ҳақидаги маълумотни аниқлаб бериш илтимосига жавоб бераётиб бу саволга ҳам тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди.

«Агар биз Миллий банкдаги умумий кўлами 37,8 тонна олтин бўйича айтадиган бўлсак, бу саволнинг жавоби аниқ — айтилаётган 37,8 тоннага барча металл олтинлар киради», — дейди Миллий банк.

Биз ўша 37,8 тонна олтиннинг барини Миллий банк фақатгина 2022-йили сотиб олганми деган саволимизга ҳам жавоб ололмадик.

Миллий банк таянаётган молиявйи вазият ҳақидаги ҳисоботда маълумотлар 2022-йилнинг октябрь ойининг охирига нисбатан келтирилган. Изоҳда моддалар тўпланган маълумотларни ҳисобга олгани айтилади, аммо қайси муддатга кўра экани номаълум қолмоқда.

Миллий банк айтаётган рақамлар ташқи баҳолардан фарқ қилади. «2022-йилнинг октябрь ойининг охирига кўра Миллий Банкдаги олтиннинг умумий кўлами 37,751 тоннани такшил қилган, унинг ичида: монетар олтин — 13,081 тонна, олтин заҳираси — 23,772 тонна ҳамда монетар бўлмаган олтин — 0,898 тонна» — деб билдиришди «Клооп»га Миллий банкдан.

Айни вақтда, Trading Economics'нинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг сентябрида Қирғизистоннинг Миллий банкидаги олтиннинг заҳираси 10 тоннадан бир оз кўпроқ эди.

Гап нима ҳақида бўлаётганини тушуниш учун айрим атамаларни билиб олиш муҳим.

Монетар олтин — бу  Лондоннинг рангли металлар биржасининг (LBMA) стандартларига жавоб берган давлатнинг танга ва қуйма турида сақланган қимматбаҳо металлар заҳираси.

Монетар бўлмаган олтин — бу тижорий банклар товар қатори сотган олтин. Миллий банкнинг маълумотига кўра, бу Лондон биржасининг талабларига жавоб бермаган олтин қуймалари.

Олтин заҳираси бўлиб, Миллий банкнинг маълумотига кўра, LBMA'нинг стандартларига жавоб берган олтин қуймалари ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, «Акчабар» Миллий банкка таяниб тушунтиришича, олтинг заҳиралари ҳам — хорижий банкларнинг ҳисобидаги қимматбаҳо металлар бўлиб ҳисобланади.

«Хорижий банклардаги ҳисобварақлар» муҳим тушунтиришдир. Аввал айтиб ўтганимиздек, миллий банклар олтин заҳираларининг (активларининг) бир қисмини «металл ҳисоблар» деб аталадиган ҳисобварақларда – одатда Ғарб мамлакатларидаги йирик банкларнинг ҳисобварақларида сақлаши мумкин. Бу жисмоний олтин эмас, балки виртуал олтин: ҳисобдаги пул миқдори қимматбаҳо металларнинг жаҳон нархларига боғланган ва у биржа котировкасига қараб ўзгариши мумкин.

Демак, Садир Жапаров ва Миллий банк тилга олган 37,8 тонна олтиннинг ошкор этилмаган қисми виртуал турда бор деган хулосага келиш мумкин.

Қирғизистондаги олтин конларининг қуввати

Қирғизистон олтин конлари бир йилдан камроқ вақт ичида 37,8 тонна олтин ишлаб чиқариши мумкинми, деган савол ҳам Миллий банкнинг «Клооп»га берган жавобида ноаниқлигича  қолди. Банк миллий олтинни имтиёзли равишда сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлигини ва бу фақат «Қирғизалтин» олтини эмаслигини айтади.

Мамлакат тоғ-кон компаниялари ҳисоботлари президентнинг олтин қазиб олиш бир йилдан камроқ вақт ичида икки баравар кўпайгани ҳақидаги баёнотига тўғри келмайди.

Масалан, 2 ноябрь куни «Қумтор Голд Компани» давлат корхонаси ҳисоботини эълон қилди, унга кўра, 2022 йил бошидан буён мамлакатимизнинг шу номдаги энг йирик конида 12 минг 110 тонна олтин қазиб олинди. Ва бу илгари қазиб олинган рудалар захираларини қайта ишлашни ўз ичига олган ҳажм.

Олтин ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда «Альянс-Альтин» Қирғизистон-Россия компанияси 2019 йилдан буён «Жеруй» конини бошқариб келаётган ва жорий йилда атиги 3512 тонна олтин ишлаб чиқарган.

Ўтган ёзда Энергетика ва саноат вазирлиги мамлакатдаги 13 та энг йирик олтин конлари рўйхатини эълон қилди. Қумтор ва Жеруйни ҳисобга олмаганда, улардаги қазиб олинмаган олтин заҳиралари 490,1 тоннага баҳоланган.

Бироқ вазирлик олтин заҳиралари ҳақида гапирсада, қанча қимматбаҳо метал қазиб олингани ҳақида маълумот бермаяпти.

Бу йил «Қумтор» ва «Жеруй» биргаликда 15 минг 6223 тонна олтин ишлаб чиқарган бўлса, Садир Жапаров бир йилдан камроқ вақт ичида 37,8 тонна ишлаб чиқарилганини айтса, ҳали ҳам 22,1777 тонна олтин қолганми? Улар қаердан келган? Мамлакатнинг қолган 11 та нисбатан кичик конлари бир йилдан камроқ вақт ичида 22 тонна соф олтин ишлаб чиқара оладими?

40 тонна олтин дегани бу қанча?

Бу жуда кўп. Масалан, худди шундай миқдорда олтин 2021 йилда Россияда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчи бешта етакчи компаниялардан бири бўлган «Полйметал» томонидан ишлаб чиқарилган. Бу Россия ва Қозоғистонда активлари бўлган компания. Корхонада 13 минг ишчи ишлайдиган 10 та кон ишлайди.

Қирғизистондаги энг йирик «Қумтор» олтин конида 4000 дан ортиқ киши меҳнат қилади. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари шуни кўрсатадики, 2005 йилдан бери конда йилига 20 тоннадан ортиқ олтин қазиб олинмаган. Ўшанда ҳам энг кўп олтин қазиб олинган давр - 23,4 тонна узоқ 2001 йилга тўғри келган ва ўшандан бери ишлаб чиқариш ҳажми пасаймоқда.

«Қумтор» Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси томонидан 20 йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келинмоқда. 29 июль куни Қирғизистон расмийлари компания тўлиқ давлатга тегишли эканлигини маълум қилди. «Қумтор» миллийлаштирилгач, мамлакатда кондан олтинни сотиш ва кондаги молиявий қонунбузарликлар юзасидан низо келиб чиққан.

Масалан, Миллий банк ҳисоботида 1,1 миллиард долларлик 19,2 тонна олтин «номаълум давлат»га экспорт қилингани аниқланган. Президент Садир Жапаров олтин сотилган давлат ҳақидаги маълумотлар хавфсизлик нуқтаи назаридан яширилганини айтди. Бироқ, журналистлар мамлакат Швейцария эканлигини аниқладилар.

Президент бу масала бўйича Қурултойда депутатлик комиссияси тузилганини, бироқ унинг сўзларига кўра, комиссия ҳалигача «Қумтор»га бормаганини эслатди. Бундан ташқари, «Клооп» мазкур комиссия бирорта ҳам йиғилиш ўтказмаганини ёзди.

2022 йил сентябрда Бош прокуратура томонидан «Қумтор» бошқарувчиларига нисбатан учта жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинган эди. Уларнинг қилмиши туфайли 1 миллиард сом зарар етказилгани айтилган. «Қумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук ҳибсга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсхонасига жойлаштирилган. 2022 йил 24 ноябрда 24.kg ўз манбаларига таяниб, Белтурук касалхонага ётқизилганини ёзган эди. МХДҚ «Клооп»нинг  ушбу маълумотни тасдиқлаш ёки рад этиш ҳақидаги илтимосини «жавобсиз» қолдирган.