The Economist: 2023-йили дунёда иқтисод пасайиб, Украинадаги урушнинг давом этиши кутилмоқда

222

Британиянинг The Economist журнали келгуси йилга нисбатан The World Ahead 2023 йўл кўрсаткичини эълон қилди. Унга турли бошқа мавзуларга бағишланган 100дан ортиқ, АҚШдаги сиёсий вазиятдан бошлаб миллий мадҳиянинг эскирганига қадар айтилган таҳлилий мақола кирган. Журнал бир дақиқалик видео ҳам чиқарган, унда асосий трендлар ҳамда The World Ahead 2023 муҳаррирининг мактуби ҳақида сўз бўлади. Мактубда келгуси йили сўз очиш кераклиги айтилган 10 тренд ёзилган.

Украинадаги уруш. The Economist кўмир, газ ва нефть каби энергетика манбаларининг баҳоси, инфляция ҳамда озиқ-овқатнинг танқислиги. Украинадаги уруў яқин ойларда қандай шароитда ўзгарганига боғлиқ деб тахмин қилади. Украинанинг ҳарбий ҳаракатларда прогрессга тез эришиши Владимир Путинга хавф туғдириши мумкин, аммо урушнинг ниҳояси берк кўчага тақалиши эҳтимол бўлиб турибди. Россия Европадаги энергетика инқирози ҳамда АҚШда республикачиларнинг ҳукуматга қайтиб келиши Ғарбнинг Украинага қўлловини бекор қилади деган умидда урушни чўзиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.

Шунга қарамай бу уруш ҳозир бутун дунёнинг эътибор марказида, бошқа ерларда ҳам жанжаллар чиқиб кетиши тўлиқ эҳтимол. «Ҳозир Россия чалғиб турганда, орқа ҳовлисида жанжаллар чиқмоқда. Хитой Тайванда фаолиятини бошлаш учун бундан бошқа қулай вақт бўлмай қолиши мумкин деб қарор қилиши мумкин. Гималайда Ҳиндистон билан Хитойнинг ўртасидаги никоз кучайиб кетиши мумкин. Кейин эҳтимол Туркия Эгей денгизида грек оролини босиб олишга ҳаракат қилиши мумкинми?» — деб ёзади The World Ahead 2023’нинг муҳаррири Том Стэндиж.

Таҳририят урушнинг бир яхши томони бор эканини таъкидлайди — углеводородларни (нефть ва газ) автократлардан сотиб олиш хавфли, бундан кўра шамол, қуёш ва атом энергиясига инвестиялаш яхши экани тушунарли бўлган.

Иқтисодий таназзул. Марказий банклар инфляцияни жиловлаш учун фоиз ставкаларини ошириши сабабли йирик иқтисодлар рецессияга тушиб қолади. Буларнинг барчаси пандемия ва энергия нархининг ошиши оқибатларидир. У ўта глобал бўлади, чунки кучли доллар бусиз ҳам озиқ-овқат нархининг кўтарилишидан зарар кўрган қашшоқ мамлакатларга зарба беради.

Хитой иқтисодиётининг секинлашиши. Ҳиндистон аҳолиси Хитойдан ўтиб кетади ва унинг иқтисодий ўсиши аллақачон секинлашган. Хитой иқтисодиёти энди ҳеч қачон Американикидан катта бўлмаслиги мумкин. Агар биз ҳозир Хитой иқтисодиётининг чўққисини кўраётган бўлсак, унинг секинлашиши Тайванга ҳужум қилиш эҳтимолини оширади.

Ўтган йилларни сарҳисоб қилар экан, The World Ahead 2023 журналининг муҳаррири Том Стэндиж «пандемия геосиёсат ва иқтисоддаги нисбий барқарорлик билан башорат қилиш мумкин бўлган даврни тугатди» – бугунги дунё анча беқарорроқ шароитларда мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Кутилмаган нарса - бу янги норма. Буни айланиб ўтишнинг иложи йўқ», деб ёзади Стэндиж.

Мақола муаллифи Лев Потапов