Атамбаев қайтадан суд залидан чиқарилди. У кабинани тепкилаб, прокурорни «аҳмоқ» деб атади

363

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев тартибни бузгани учун яна қайта залдан чиқарилди. У 2- декабрда Қўйтош воқеасига боғлиқ иш бўйича Биринчи май туман суд мажлисига мажбуран олиб келинган.

Суд бошланишидан олдин Атамбаев соғлиғи бўйича суд мажлисларида қатнаша олмаслигини айтиб, давлат айблови вакиллари ва судьяларни «аҳмоқлар» деб атади.

«Мени мажбуран олиб келиш суднинг қарори бўлган, аммо март ойида мен уларга қарши ҳаракат қилганда умуртқам шикастлашган эди. Маълум бўлишича, давлат айбловчиси Атамбаев кеча судда бўлган, демак бугун ҳам кела олади деб билдирган. Мени тез ёрдам машинасида совуқ темирга ўтқизиб олиб келишмоқда.  Менинг умртқаларимни ҳам шу аҳмоқлар оғритишди. Мен яхши тузалмадим, тушуняпсизлармин? Кўп ўтириш мумкин эмас деган Кардиохриургия марказининг хулосаси бор. Бу шунчаки қийноқ, у давом этмоқда. Прокурор нега доимо шундай ахмоқлик қилиишини биламан. Биласизларми, мен Сокешга (собиқ президент Сооронбай Жээнбековга — таҳр) ҳокимиятни ўтказиб бераётган ўша ерда охирги бўлиб Зулушев (бош прокурор Қурманқул Зулушев) бўлган ҳамда Саке катта миқдорда пул олганини айтган. Булар олган пулларини оқлашмоқда. Аҳмоқлар», — деди Атамбаев судда.

Атамбаевнинг бу гапларидан кейин залга судья кириб, процесс бошланганини эълон қилди, аммо собиқ президент унга «Эй, оғзингни ёп аҳмоқ» деб қичқириб, кабинанинг ойнагини тепкилай бошлади. Бу ҳаракатларидан кейин Атамбаев суд залидан чиқарилди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевга бир неча жиноят иши қўзғалган.

Криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши бўйича собиқ президент 11 йил 2 ойга судланган. Ҳозирда суд Атамбаевга нисбатан уч жиноят ишини кўриб чиқмоқда: 2019-йилдаги Қўйтош воқеаси, унда 200дан орти киши турли жароҳатларни олиб, бир спецназчи ҳалок бўлган, Бишкек ИЭМни модернизациялашдаги коррупция ҳамда Қўйтош қишлоғидаги ер участкаси бўйича ишлар. Бу иўларнинг бари бир терговга бириктирилган. Мазкур Биринчи май туман судида 2010-йили Қирғизистоннинг жанубида бўлган миллатлараро жанжал иши ҳам кўрилмоқда, бу ишда Атамбаев хизмат лавозимини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Атамбаев ўзига қўзғалган жиноят ишларини сиёсий қувғин деб баҳолаб, уларни «ўйлаб топилган» деб атаган.

Ҳозирда Алмазбек Атамбаев Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда. Унинг тарафдорлари Атамбаевнинг соғлиғи ёмонлашганини айтиб келишади. Ҳукумат эса собиқ президентга «қамоқ  ичида берилувчи шароитнинг бари тузилган» деб айтади.