Садир Жапаров қирғиз-ўзбек чегара келишувини ратификациялаш бўйича қонунга қўл қўйди

248

Президент Садир Жапаров 29-ноябрда қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш ва Кампиробоод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича келишувни ратификациялаш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди.

Тегишли қонун лойиҳаларининг 17-ноябрда Жогорку Кенешнинг депутатлари дарҳол уч ўқишда қабул қилишган — йиғин баҳслар билан ўтган.

Қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг келишувига 302,29 км масаофадаги участкалар кирди. Энди Кампиробод сув омборини икки давлатнинг бирлашган комиссиялари бошқаради.

Жогорку Кенешнинг 17-ноябрдаги йиғинида МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев келишувнинг асосида қирғиз томон «деярлик 5 баробар кўп ер олишини» билдирган. Унинг айтишича, жами бўлиб 19 699 гектар ер майдони мамлакатнинг ҳисобига олинди. Кампиробод сув омборининг остидаги 4 485 гектар ер эса қўшни давлатга берилди.

МХДҚнинг бошчиси сўзлашувларнинг натижасида қуйидаги участкалар Қирғизистоннинг ҳисобига ёзилди деб билдирган:

  • Гавасай, 12 849 гектар, Ўзбек ССРи Кампиробод чап соғил каналини қурмаганлиги учун;
  • Кўк-Серек, 105 гектар, қирғиз фуқаролари яшаган қишлоғи билан бирга;
  • Баястан, 212 гектар;
  • Унгар-Тоо, 35 гектар, мобил компанияларнинг ва давлат телеканалларнинг антенналари жойлашган;
  • Ақ-Таш, 100 гектар – Қорасув шаҳрини кенгайтириш мақсадида ва чиқинди тозаловчи жой қуриш учун;
  • Қара-Белес, 25 гектар;
  • Ўзган ва Сузоқ туманлари учун 1000 гектар;

Кампирободдаги сувнинг кўлами 908дан 900-горизонталга тушганда 1 246 гектар ер бўшади деган Ташиев.

Йиғин давомида Ташиев танқидий фикр айтган депутатларни «провокатор» деб атаган. Шунингдек у Кампирободнинг берилишига қарши чиқиб ҳибсга олинганларнинг қамалашини қўллаган.

Кампиробод масаласи кўтарилгандан бери сув омборини беришга маҳаллий турғунлар, айрим сиёсатчилар ва фаоллар қарши чиқиб келмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, «Ўзбекистон ваъдасига турмай, сувни ва сув омборининг атрофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз» деган хавотирди. Кампирободнинг қўшни давлатга берилишига қарши бўлганлар бунга қадар турли ҳудудларда митинглар ва қурултой ўтказишган.

Ҳозирги вақтда эса 30 нафарга яқин фаол ва сиёсатчи қамоқда. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни мамлакатга ўтказаётгани учун танқид қилишган.