«Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя ҳақида»ги қонун ОАВни судга чиқармай тўсиш учун қабул қилинганини тасдиқлади, Маданият вазирлигининг Ахборот ва оммавий алоқалар департаментининг директори Салқин Сарногоева. У қонун етарлича пухта бўлмаганини тан олиб, сайтларга судсиз тўсиқ қўйилиши сабаб ОАВ ижтимоий тармоқларга ўтиб, ижтимоий тармоқларни эса вазирлик назорат қила олмайди деган хавотирини билдирди.
«Қонуннинг асосий мақсади сайтларни судгача бормай (бир сутканинг ичида — таҳр.) тўсиш бўлганини баримиз тушуниб турибмиз», — деб тан олди Сарногоева.
Унинг айтишича, ОАВга тўсиқ қўйиш ҳақидаги қарорини Маданият вазирлиги келиб тушган ариза асосида қабул қилади, аммо вазирликнинг аризанинг рост-ёлғонлигини текширишга оид ваколат ҳуқуқи йўқ. Маданият вазирлиги киргизаётган янги низомларга кўра, шикоят қилган томон тасдиқловчи маълумотларни бирга бериб, бу бўйича сайтнинг эгаларини хабардор қилиши керак.
Аммо аслида, мазкур «исботловчи маълумотларни» ҳам Маданият вазирлиги текшира олмаслигини тан олди амалдор. Маълумотнинг шикоятдаги рост-ёлғонлиги учун жавобгарликнинг барини эса ариза берувчи ўз бўйнига олади. Ёлғон маълумот учун «катта жарималар» кўзда тутилган дейди Сарногоева.
Амалдор вазирликнинг фаолияти тўсиқ қўйилган ОАВнинг ижтимоий тармоққа ўтиб кетадигандек «таваккалларни пайдо қилиши» мумкин деб тан олди. Сарногоева «Апрель» телеканалини мисол қилиб келтирди, у сайтга тўсиқ қўйилгандан кейин ижтимоий тармоқда ишини давом эттирган.
«Биз уларни ҳуқуқий майдондан йўқотиб олишимиз мумкин. Бизда эса ижтимоий тармоқларга ҳеч бир имтиёзимиз йўқ. Бу ҳақиқатдан ҳам биз ОАВнинг фаолиятини йўқотиб ёки ОАВни ҳуқуқий майдондан чиқараётгани таваккаллардан бири», — дейди департамент бошчиси.
Сарногоева вазирликнинг Instagram ва Facebook’га эгалик қилган Meta компанияси билан ҳеч бир келишуви йўқлигини ҳам қўшимча қилди.
Айни вақтда амалдор журналистларни вазирлик ОАВни ёпишни мақсад қилмаслигини айтиб, ишонтирди.
«Яна бир бор айтаман, биз мазкур қонунда охирги звено бўлиб ҳисобланамиз. Уни кимдир биров ташаббуси қилиб, кимдир овоз бериб, кимдир қўл қўйиб бериб, Вазирлар маҳкамаси бизнинг муассасани мазкур қонуннинг ижрочиси деб аниқлаб қўйган. [...] Қонунда ҳам, тартибда ҳам ёзилмаган, вазирликнинг қошида бу қонун билан қуролланиб, ОАВни бориб ёпа бошлайди деган мақсад тургани йўқ. Бу тўғри эмас», — деди Сарногоева.
Фейклар ҳақидаги баҳсли қонун
Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг августида «Ноаниқ (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги баҳсли қонунга қўл қўйган. Қонунга кўра, ҳукумат суднинг қарорисиз истаган сайтини, фейк маълумот эълон қилинган деб тўсиқ қўя олади.
Қонун имзоланишидан олдин ҳам ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти бунга қарши чиққан эди. Қонун лойиҳаси кескин танқид қилиниб, ҳуқуқшунослар у фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқини «қўпол» бузаётганини ва интернетда давлат цензурасини ўрнатаётганини таъкидлашган.
Қирғизистонда ҳатто фейклар тўғрисидаги қонун ҳам қўлланилган. Август ойида мамлакатда Res Publica сайти блокланган. Сайт бош муҳаррири Замира Сидиқованинг айтишича, сайт «Манас Менежмент» компаниясининг собиқ президенти Асан Токтосуновнинг шикояти асосида блокланган. Токтосунов сайтнинг «Манас» аэропортига оид икки суриштирувида ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар ёзилганини айтиб шикоят қилган.
26-октябрда эса Маданият вазирлиги «Азаттиқ» сайтини икки ойга блоклашга қарор қилган. Бунга мазкур медиа 14—17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувга оид «миллий манфаатларга зид бўлган нотўғри материал эълон қилингани» сабаб бўлди дейишган.
Бу воқеалардан кейин «Медиа Полиси Институти»нинг ҳуқуқшунослари фейклар ҳақидаги қонун «ҳукуматнинг ҳаракатларига мониторинг ўтказиб, оддий аҳолига ҳукумат қандай ишлаётганини тушунишга ёрдам берувчи маълумотларни етказаётган ОАВга қарши маъмурий ресурс» деган билдирув қилишган.