Садир Жапаров: Коррупция ишлари бўйича 15 млрд сомдан ортиқ тўпланди

214

Президент Садир Жапаров коррупция ишлари бўйича ИИВ, прокуратура ва МХДҚ 15 млрд сомдан ортиқ маблағ тўплаганини билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари 26-ноябрда Халқаро Қурултойда айтди.

Бироқ Жапаров ҳукуматм азкур маблағни қайси вақт мобайнида ундирганини аниқ айтгани йўқ.

«Бунга қадар ўн йилдан бери бир-бири билан тинмай талашиб, бу ўғри, бу эса шундай қилиб тизимда ўтиради, ичяпти, еяпти деб келиб, бир сом тўктира олганмиди, кимдир? Йўқ. Мана биз 15 млрд олдик — бўлганини, қўлимиз етганини олдик», — деди у.

Президент Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни мисол қилиб келтирди. Аввалроқ Бишкекнинг Биринчи Май туман суди Матраимовни коррупцияда айбдор деб топиб, 260 минг сом жарима тўлашга ҳукм қилган эди. Божхона бошқармаси раисининг собиқ ўринбосарининг ўзи коррупцияга иқрор бўлиб, бюджетга етказилган зарарни тиклаш учун 2 миллиард сом тўлаган: унинг асосий қисми – 1,4 миллиард соми Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилган, қолгани у кўчмас мулк, савдо маркази ва тўққизта квартирасни бериб қутулиб қолди.

«Биз [Матраимовнинг] барча мулкини олдик. Яна кўрсак, яна олардик. Биз фақат қўлимиздан келганини олдик. Қолганлари Қамчибек Қидиршаевич (МХДҚ раиси) олиб еб юргандек ўйламаяптими, у тўккан одамлар бориб кассага тўкади, кассадан бюджетга кетмоқда. Ким қизиқса, боринглар [текширинглар]. Биз аввалгидек яширмаяпмиз. Оддий фуқаро келса ҳам, Қамчибек Қидиршаевич олиб келиб, олдига ташлаб қўяди. [Қустиришнинг] пуллари тўғридан-тўғри бюджетга тушади», - деди Жапаров.

Коррупцияга қарши кураш

Садир Жапаров давлат раҳбарлигига келган кейинги қустириш эълон қилинган  — коррупция билан курашишнинг усули. Коррупцияга қарши курашни ва амалдорларни қўлга олиш ишини Жапаровнинг сафдоши бошқарган МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев олиб бормоқда.

МХДҚнинг етакчиси муассаса коррупция билан фаол курашишини бир неча бор айтган. Аммо музокарали қўлга олишлар кўпинча коррупцияда айбланган амалодорлар МХДҚ аниқлаб берган зарарнинг миқдорини тўлагандан кейин уй қамоғи билан тугар эди. Энг баҳсли қўлга олишлардан бири — Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қўлга олиниши.

Алгоритмга кўра, ундирилган маблағлар аввал МХДҚнинг депозит ҳисобига, кейин Молия вазирлигининг ҳисобига, у ердан қайта чиқимларнинг моддалари бўйича бўлиштирилади.