«Парламент монстр бўлиб олган». Президент Жилдизкан Жолдошованинг танқидига жавоб берди

268

26-ноябрдаги Халқ Қурултойида президент Садир Жапаров собиқ депутат Жилдизқан Жолдошованинг мамлакатдаги бошқарув тизими бўйича айтган танқидига жавоб берди.

Жапаров бунга қадар парламент бошқарув тизимида ҳам ишлаганини айтиб, ўша вақтда «кўп муаммо ҳал қилинмай қолган» деб таъкидлади.

«Парламент бошқарувини ҳам кўрдик, гуллаб кетганимиз йўқ. Мен иккисини ҳам кўрдим, иккисида ҳам ишлади. Бу ерда “уч бошли” иқтидор бўлди. Охирги 2010-2020-йилгача парламент  чейин парламент ўзича ҳукумат, худди “монстр”дек бўлиб олди. Шундан кейин ҳукумат кейин президент. Ҳеч бири муаммони ҳал қилмай, бир-бирига тўнкаб, туртиб қўйганича ўтиравериб, мана уч йилда бир қоғоз қабул олинмаган экан. Уч йил айланиб юраверган. Ҳеч ким жавобгарликни бўйнига олмайди. Чанг босиб қолган даста-даста қоғозлар ҳам ҳал қилинмай келган. Чунки “йўқ, мен жавоб бериб қолмай” деб бир-бирига ўтказавериб, архивда ётган ҳужжатларни биз илгарилатдик. Ҳозир эса президент билан ҳукуматнинг аппарати бирлашган», — деди у.

Шунингдек Жапаров президентлик бошқарувда, «кўп масала ўз вақтида ҳал қилиниб, йўллар, мактаблар қурилиб, армия кучланмоқда» деган фикрини айтди.

«Масъулият менда бўлгандан кейин, долзарб масала бўлганда куну тун ухламай чиқар экансан. Чегара масаласида куну тун ухламай, вазирлар маҳкамасини, депутатларни йиғиб, керакли ерда шундай ишлар экансан. “Уч бошли” ҳукуматда эса, президент парда ортидан бошқаради. Ўғирлаган ўзи, жавоб берган премьер-министр бўлиб қолади. Шунинг учун охирги 30 йилда 35 премьер министр алмаштирилмадими. Бунинг [ишибизнинг] натижасини кўрасизлар. Шу яқин 5-6 йилда кўрасизлар», — деб ишонтирди Жапаров.

Президентлар “монстр”га айланади

Халқ қурултойига Қорасув туманидан делегат бўлиб келган, собиқ депутат Жилдизкан Жолдошова мамлакатдаги бошқарув тизимини танқид қилди.

«Бизга президентлик бошқаруви бўлмас экан. У қандай қийинчиликларни бошдан кечирмасин, президентликка етиб боргач, “монстрга” айланар экан. Шунинг учун президентлик-парламент бошқарувига ўтишимиз зарур», — деган Жолдошова.

Шу билан бирга, собиқ депутат Садир Жапаровга мурожаат қилиб, президентлик бошқарувдан бош тортиш масаласига эътибор қаратишга чақирган.

«Сиздан кейин қандай одам келади, мамлакатни қаерга олиб боради?» — деб савол қўйган Жолдошова.

Шунингдек, Жолдошова коррупция билан курашда «депутатларни қўрқитмай президент ўзининг жамоасидан бошлаш керак» деб таъкидлаган.

Биринчи Халқ Қурултойи 25-26 ноябрь кунлари Тўқтўғул Сотилганов номидаги Миллий филармонияда бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 1072 нафар делегат иштирок этмоқда.